Агентликнинг вазифалари ва функциялари:

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

2) ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш;

3) Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш, ушбу соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

4) давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

5) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;

6) давлат хизматлари кўрсатишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этишни ташкил қилиш, ушбу соҳада қонунчилик ва ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.


Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик раҳбарлик қилади;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирликнинг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

давлат хизмати кўрсатиш ҳолати тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилади;

давлат хизматлари марказлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади, давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ва ҳамкорликни йўлга қўяди;

юридик шахсларни, шунингдек, жисмоний шахсларни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатига олишни ташкил этади;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган ташкилотларни тугатишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлайди, ташкилотларни тугатишда ваколатли органлар ва ташкилотларнинг фаолияти устидан назорат олиб боради;

2) ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:

давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини, уларнинг масъулияти ва ижро интизоми кучайтирилишини, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан қайта алоқани таъминлаш бўйича қўшимча механизмлар яратилишини таъминлайди;

идоралараро ахборот алмашуви инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида электрон ҳужжат айланиши тартибини жорий қилади ва такомиллаштиради;

давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ўртасида ахборот алмашиш фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади ва мувофиқлаштиради;

давлат хизматлари кўрсатишда фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотларни қисқартириш бўйича зарур чораларни кўради;

кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тизимли равишда сўровлар олиб боради;

3) Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш, ушбу соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

Давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантиради, шунингдек, унинг лозим даражадаги (долзарб) ҳолатини таъминлайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларининг Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

давлат хизматларини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш ва (ёки) чиқариб ташлаш бўйича таклифлар киритади;

4) давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқишда иштирок этиш соҳасида:

давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва давлат хизматлари марказларининг давлат хизматларини кўрсатишнинг сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган ҳамкорлигини кенгайтириш учун зарур бўлган ташкилий-техник ва молиявий-иқтисодий шарт-шароитларни ишлаб чиқишга кўмаклашади

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқади;

давлат хизматлари марказларига мурожаат қилаётган жисмоний ва юридик шахслар учун давлат хизматлари кўрсатишда ишлатиладиган электрон рақамли имзони олиш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;

қоғоз сансалорлиги ва бюрократизмдан воз кечиш йўли билан тўлиқ электрон шаклда давлат хизматлари кўрсатишни таъминлаш учун зарур чораларни кўради;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан, тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш ва интеграция қилиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва самарадорлигини баҳолайди;

5) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш соҳасида:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартиби бажарилиши бўйича ишини назорат қилади;

маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш, шу жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилади;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текширишларни амалга оширади;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантиради;

давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо кўллайди;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар давлат хизматлари кўрсатиш фаолияти ҳақида ва ушбу соҳада қонун бузилишлари ва унга йўл қўйган айбдор шахслар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ўз ичига олган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун бир йилда икки марта батафсил ахборот тайёрлайди;

6) давлат хизматлари кўрсатишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этишни ташкил қилиш, ушбу соҳада қонунчилик ва ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг замонавий ютуқларини инобатга олган ҳолда маъмурий тартиб-таомиллар, шу жумладан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини соддалаштириш ва оптималлаштиришни, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг самарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқаруви инновацион шаклларини жорий этишни ташкил этади;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида илғор ахборот-алоқа технологияларини, шу жумладан, Интернет тармоғи ва электрон рақамли имзолар кенг қўлланилиши орқали фаол жорий этишни ташкил этади;

давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан мурожаат этувчилар ўртасида бевосита мулоқотсиз ҳамкорликни таъминлаш чораларини амалга оширади;

давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали ахборот ва маслаҳат ёрдами беради;

давлат хизматлари тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ очиқлиги ва ундан фойдаланиш имконияти устидан назорат қилади;