Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармасидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни

ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ

Бошқармадаги бўш иш ўринлари: катта маслаҳатчи, етакчи маслаҳатчи, бош маслаҳатчи.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий юридик маълумот;

- давлат тилини мукаммал даражада билиш (рус ва инглиз тилларини билиш устунлик беради);

- юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;

- давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгиловчи маъмурий регламентлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- давлат хизматларини кўрсатишнинг амалдаги тартибини таҳлил қилиш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, соддалаштириш бўйича таклифлар тайёрлай олиш;

Вазифалари:

- давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгиловчи маъмурий регламентлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига доир қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

- давлат хизматларини кўрсатишга доир ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, таҳлил қилиш, хизмат кўрсатиш жараёнини соддалаштириш (BPR) бўйича асослантирилган таклифлар киритиб бориш;

- янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини аҳолига ва ижрочиларга тушунтириш;

- ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

- ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан – 6 млн. сўмгача. Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати бўйича қўшимчалар бериб борилади.

Қўшимча имтиёзлар:

- адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;

- илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилиши мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 1 май кунига қадар ўз шахсий варақаси (объективкаси)ни kadr@davxizmat.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши керак.

Давлат хизматлари агентлиги

Кадрлар бўлими

 

Маълумот учун тел.:

(71)-207-00-66 (1006)