ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШҚАРМАСИ ЖАМОАТЧИ ЁРДАМЧИ СИФАТИДА ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

ТАНЛОВДА ҚАТНАШИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ:

 

  • Номзоднинг паспорт нусхаси;
  • Диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётганлар бундан мустасно;
  • Тўлдирилган сўровнома (маълумотнома-объективка);


ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ИСТАГИНИ БИЛДИРГАН НОМЗОДЛАР ТЕГИШЛИ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ 

ТОШКЕНТ ШАҲАР БОШҚАРМАСИНИНГ
КАДРЛАР БЎЛИМИГА ТОПШИРИШЛАРИ КЕРАК.

(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси: 2019 йил 10 майгача)

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар ариза билан Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси 14-уй
(Мўлжал: Тошкент шаҳар Ҳалқ қабулхонаси)

Мурожаат учун телефонлар: (0371 ) 203-60-06

 

*Изоҳ: Адлия органлари ва муассасаларига ходимларни ишга қабул қилиш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-бандига мувофиқ, қуйидаги шахслар адлия органлари ва муассасаларига ишга қабул қилиниши мумкин эмас:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар;
  • ўн олти ёшга тўлмаган шахслар;
  • белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
  • қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
  • илгари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун олдинги иш жойидан белгиланган тартибда бўшатилган шахслар;
  • адлия органи ёки муассасасининг ишлаб турган ходими билан яқин қариндош ёки қуда-анда бўлса (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари), агар ишга қабул қилинаётган ёки тайинланаётган лавозим улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилишни тақозо қилса;
  • ишга кириш учун сохта ҳужжатлар ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этган бўлса.