“Ferghana International Investment Forum-2019” ҳалқаро форуми

Жорий йилнинг 7-8 август Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда  “Ferghana International Investment Forum-2019” ҳалқаро форуми ташкил этилди.

Ушбу форумда 100 дан зиёд хорижий мамлакатлар делегатлари, элчихона вакиллари, хорижий корпорациялар ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди. 

Ушбу форумни юқори даражада ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида бизнес юритишнинг қонуний кафолатлар меҳмонларга тушунтириш мақсадида Давлат хизматлар агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида бошқарма ҳамда туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ходимлари фаол қатнашиб, давлат хизматлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини олиб бордилар.