Ҳар доим ёрдам беришга тайёрлар

Давлат хизматлари марказлари ходимлари ҳеч қачон эзгулик ва яхшилик тадбирларидан четда қолмайди. Мисол учун, куни-кеча пойтахтимизнинг Сергели туманида ташкил этилган “Ҳуқуқий ахборот” сайлида ҳам иштирок этишди.

Тадбирда Давлат хизматлари марказлари, нотариус, адвокат, ФҲДЁ бўлими мутахассислари фуқароларимизга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, сайёр тартибда давлат хизматлари кўрсатилди.

Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияни янада ошириш, уларнинг бу борада эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида сайил иштирокчилари учун ҳуқуқий саволлардан иборат турли тестлар ҳамда конкурслар уюштирилди. Бунда берилган саволларга тўғри жавоб берган ҳамда тестларни ечишда юқори натижаларга эришган иштирокчилар адлия бошқармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.