ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТОРЛАР УЮШМАСИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан жорий йилнинг Ўзбекистон Республикаси Инвесторлар уюшмаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этишнинг устувор йўналишлари белгиланган.

Уюшма уставига кўра, унинг асосий мақсади Ўзбекистонда инвестициявий мухитни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий ва хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Уюшманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- республикага чет эл инвестицияларни жалб этишда, шунингдек маҳаллий тадбиркорлик субъектларига хорижий компаниялар билан амалий алоқаларни ўрнатишда ва ташқи ҳамкорларни топишда кўмаклашиш;

- ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга оширилишида, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларининг ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишида иштирок этиш;

- инвестиция фаолиятига, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатадиган муаммоларни доимий асосда ўрганиш.

Уюшмани раиси этиб Буюк Британиянинг Шеффилд университети битирувчиси М. Мухитдинов сайланди.