Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Кўп бериладиган саволлар

Anim pariatur cliche reprehenderit, enim eiusmod high life accusamus terry richardson ad squid. 3 wolf moon officia aute, non cupidatat skateboard dolor brunch. Food truck quinoa nesciunt laborum eiusmod. Brunch 3 wolf moon tempor, sunt aliqua put a bird on it squid single-origin coffee nulla assumenda shoreditch et. Nihil anim keffiyeh helvetica, craft beer labore wes anderson cred nesciunt sapiente ea proident. Ad vegan excepteur butcher vice lomo. Leggings occaecat craft beer farm-to-table, raw denim aesthetic synth nesciunt you probably haven't heard of them accusamus labore sustainable VHS.
Anim pariatur cliche reprehenderit, enim eiusmod high life accusamus terry richardson ad squid. 3 wolf moon officia aute, non cupidatat skateboard dolor brunch. Food truck quinoa nesciunt laborum eiusmod. Brunch 3 wolf moon tempor, sunt aliqua put a bird on it squid single-origin coffee nulla assumenda shoreditch et. Nihil anim keffiyeh helvetica, craft beer labore wes anderson cred nesciunt sapiente ea proident. Ad vegan excepteur butcher vice lomo. Leggings occaecat craft beer farm-to-table, raw denim aesthetic synth nesciunt you probably haven't heard of them accusamus labore sustainable VHS. 2
 

1. Масъулияти чекланган жамиятини (МЧЖ) қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Масъулияти чекланган жамиятини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачинингнг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг  1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Масъулияти чекланган жамияти 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/22525), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (
https://lex.uz/docs/3111347)

2. Қўшимча масъулиятли жамиятини (ҚМЖ) қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Қўшимча масъулиятли жамиятини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачинингнг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Қўшимча масъулиятли жамияти 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/22525), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347

3. Акциядорлик жамиятини (АЖ) қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачинингнг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Акциядорлик жамиятини 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/22525), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

4. Фермер хўжалигини қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Фермер хўжалигини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачинингнг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

устав;

Ер участкаларини бериш бўйича туман ҳокими қарори.

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Фермер хўжалигини 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/275195), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

5. Деҳқон хўжалиги қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Деҳқон хўжалигини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачинингнг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

устав

Ер участкаларини бериш бўйича туман ҳокими қарори

Давлат божи бепул

Деҳқон хўжалигини 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”даги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/31613), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

6. Тўлиқ ширкатлар қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Тўлиқ ширкатни рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Талаблар:

Ширкат устав фондининг (устав капиталининг) миқдори ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги керак.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачинингнг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

устав

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Тўлиқ ширкатини 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/21826) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (
https://lex.uz/docs/3111347)

7. Командит ширкатлар қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Тўлиқ ширкатни рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Талаблар:

Ширкат устав фондининг (устав капиталининг) миқдори ширкатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги керак.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачинингнг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

устав

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Тўлиқ ширкатини 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик ширкатлари тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/21826), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

8. Ишлаб чиқариш кооперативи қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Ишлаб чиқариш кооперативини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Талаблар:

Кооператив фуқаролар истаги билан ёки юридик шахсларнинг ташаббуси билан мутлақо ихтиёрийлик асосида ташкил этилади. Кооператив аъзолари бўлган фуқароларнинг сони уч кишидан кам бўлмаслиги, матлубот кооперативида (жамиятида) эса етти кишидан кам бўлмаслиги керак.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

устав

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг

1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Ишлаб чиқариш кооперативини 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Кооперация тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/139240), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

9. Хусусий корхона қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Хусусий корхонани рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

устав

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг

1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Хусусий корхонани 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Хусусий корхона тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/53877), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

10. Оилавий корхона қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Оилавий корхонани рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

таъсис шартномаси

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Оилавий корхонани 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/2004956), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

11. Унитар корхона қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Унитар корхонани рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

устав

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Унитар корхонани 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

12. Давлат унитар корхона қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Унитар корхонани рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

устави

Давлат унитар корхонасини ташкил этиш бўйича Президент ёки Ҳукумат қарори

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Давлат унитар корхонани 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

13. Аудиторлик ташкилоти қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Аудиторлик ташкилотини қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

-номида “аудиторлик ташкилоти” сўзи бўлиши лозим;

-таъсисчиларининг 51 фоизи аудиторга тегишли бўлиши керак;

-акциядорлик жамияти шакли тузилиш мумкин эмас.

Аудиторлик ташкилотини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Аудиторлик ташкилоти 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғриси”даги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/64290), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

14. Бозорни қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Бозорни қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Устав фондини 51 фоизи маҳаллий ҳокимиятга тегишли бўлиши лозим.

Бозорни рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат;

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси);

Бозор ташкил этиш учун ер ажратилганлиги тўғрисида ҳоким қарори.

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Бозор 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш низоми (https://lex.uz/docs/2045196), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

15. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотини қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотини қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

-Раҳбари малака сертификатига эга солиқ маслаҳатчиси бўлиши лозим;

-акциядорлик жамияти шакли тузилиш мумкин эмас.

Солиқ маслаҳатчилари ташкилотини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Солиқ маслаҳати тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/1057052), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347

16. Биржаларни қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Биржани қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

-Биржанинг фирма номида «биржа» сўзи бўлиши керак.

-биржалар фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади.

Биржани рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Биржани 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/2462666), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

17. Инвестиция фондини қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Инвестиция фонди қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

-Устав фонди  энг кам миқдори 1 600 млн. сўмни ташкил этиши керак.

-номида «инвестиция фонди» сўзлари бўлиши лозим.

-инвестиция фондлари фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади.

Инвестиция фонди рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг

4 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Инвестиция фонди 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг (https://lex.uz/docs/4664142), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347

18. Ломбардни қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Ломбардни қуйидаги талабaларга жавоб бериши лозим:

-эълон қилинган устав фондининг 30 фоизини шакллантириш лозим;

-Устав фонди  энг кам миқдори 500 млн. сўмни ташкил этиши керак;

- устав фонди пул маблағларида шакллантирилади.

Ломбард рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Ломбардни 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 сентябрдаги 402-сон қарори (https://lex.uz/docs/246189), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347)

19. Хусусий бандлик агентликлари қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Хусусий бандлик агентликларини қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Хусусий бандлик агентлиги фирма номида «Xususiy bandlik agentligi» деган сўзлар бўлиши керак.

Хусусий бандлик агентликларини рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

Таъсис ҳужжатлар (устав ва таъсис шартномаси)

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Хусусий бандлик агентликларини 15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонуни (https://lex.uz/docs/3992869), Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347

20. Якка тартибдаги тадбиркорлар қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Якка тартибдаги тадбиркорларга қўйилган талаблар:

ЯТТлар фақат хукумат қарори билан тасдиқланган фаолият тури билан шуғулланишлари мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш усуллари:

-онлайн тартибда fo.birdarcha.uz сайти орқали (электрон рақамли имзо олиш орқали)

-Исталган давлат хизматлари маркази орқали

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

аризачининг шахсини  тасдиқловчи ҳужжат

Давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари. (онлайн тартибда 90 фоизи)

Якка тартибдаги тадбиркорлар  15-30 дақиқада давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 58-72-моддалар (https://lex.uz/docs/111189), Вазирлар Мағкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати (https://lex.uz/docs/1727490) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми (https://lex.uz/docs/3111347).

  1. Савол: Агент сертификатини олиш учун юридик шахс ёки жисмоний шахс бўлиши керакми?

    Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 221-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, сертификат олиш учун мурожаат қилувчи якка тартибдаги тадбиркор (ходими) ёки юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектининг ходими бўлиши лозим.

    2. Савол: Агент сифатида хизмат кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектининг биноси ёки иш ўрнига талаблар борми?

    Жавоб: Ҳукумат томонидан тасдиқланган низомга асосан агентлик сертификатини олишда моддий-техник базага қуйидаги талаблар мавжуд: давлат хизматини кўрсатиш учун камида 15 м2 майдонга эга бўлган бино мавжудлиги, давлат хизматини кўрсатувчи ҳар бир ходим компьютер ва бошқа зарур ташкилий техника билан таъминланганлиги, камида 5 киши учун мўлжалланган кутиш ўриндиқлари мавжудлиги, назорат-касса техникаси ва (ёки) ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилганлиги.

    3. Савол: Номимдаги шахсий автомобилимни сотмоқчи эдим, нотариусга турмушга чиқмаганлигимни исботлашим шартми?

    Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ–6191-сон Фармонига асосан 2021 йил 1 июндан бошлаб нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали олинади.

    Шунга кўра, июнь ойидан бошлаб нотариуслар битимларни расмийлаштиришда Сиздан оилавий аҳволингиз тўғрисида ФҲДЁдан маълумотнома талаб қилишса Адлия вазирлиги ва Агентликнинг ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

    4. Савол: Жорий йилнинг 3 май куни инглиз тилидан халқаро имтиҳон топшириб, IELTS сертификатини олдим. Умумий натижам 7.5 баллни ташкил қилди. Менга ушбу натижам бўйича имтиҳон харажатим қоплаб бериладими?

    Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига асосан 2021 йил 1 майдан бошлаб International English Language Testing System (IELTS) тизимида камида 7 балл олган ёшларимизга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб берилади.

    5. Савол: Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Давлат хизматлари агентлиги ҳузурида Ахборот хизматларини ривожлантириш марказини ташкил этиш белгиланганди. Ушбу Марказни ташкил этиш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қандай енгиллик ва қулайликлар яратиш назарда тутилмоқда?

    Жавоб: Қарорга мувофиқ янги ташкил этиладиган Марказ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий масалалар бўйича бепул маслаҳат ва тушунтиришлар бериш, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХПда жойлаштириб бориш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан мурожаатларни қабул қилиш бўйича Ягона давлат хизматларини кўрсатиш ахборот-алоқа маркази фаолиятини ташкил этиш каби вазифалар белгиланган.

    6. Савол: Айтишларига қараганда, хусусий сектор вакилларига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олиш ҳуқуқи берилибди. Агар имтиҳон олиш ҳуқуқи йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг назоратидан чиқиб кетса, ҳайдашни билмайдиган одамлар ҳам гувоҳнома олиш ҳолатлари кўпайиб кетмайдими? Уларни ким назорат қилади?

    Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарорига асосан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади.

    7. Савол: Бундан буёғига ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга номзодлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимларида ҳам, хусусий имтиҳон олувчи ташкилотларда ҳам ҳайдовчилик имтиҳонини топшира олишадими? Бир жойнинг ўзида ҳам Давлат ташкилотида, ҳам хусусий ташкилотда имтиҳон топшириш нега керак? Бир жойнинг ўзида имтиҳон олувчи ЙҲХБ бўлимларининг мавжудлиги тадбиркорларга ҳалал бермайдими?

    Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 4 майдаги 272-сон қарорига асосан 2021 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ички ишлар вазирлигига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатиш ҳудудларида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича фаолиятини тадбиркорлик субъектларининг тегишли лицензияси амал қилиш санасидан эътиборан тўхтатиш вазифаси юклатилган.

    8. Савол: Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари бўйича компенсация пулини олиш бўйича қанақа ҳужжатлар талаб қилинади ва қанча муддатда компенсация пулини олиш мумкин?

    Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига мувофиқ компенсация пулини олиш учун сўровномага фақатгина имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси ва махсус сертификат (иккиси pdf форматда) илова қилинади.

    Хизмат кўрсатиш муддати 15 кун, агар қўшимча ўрганиш ҳолатлари бўлса, бу муддат яна 15 кунга узайтирилади.

    Агар Сизнинг мурожаатингиз ижобий кўриб чиқилса, компенсация пулини ўзингиз сўровномада кўрсатган Халқ банкининг тегишли филиалидан хоҳишингизга кўра нақд ёки нақдсиз кўринишда олишингиз мумкин.

#ФҲДЁ_хизматлари

 

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда фуқаролар давлат божини тўлашдан озод қилиниши мумкинми?

 

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра, қуйидагилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда давлат божи тўлашдан озод қилинади:

 

халқ таълими органлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар — етим болаларни ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни болалар муассасаларига ва ўқув юртларига юбориш учун туғилганлик тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик учун;

 

жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун;

 

жисмоний шахслар — уларга белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун;

 

жисмоний шахслар — уларга реабилитация қилинган қариндошларининг вафот этганлиги тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар берганлик ёки илгари берилган гувоҳномаларни алмаштирганлик учун;

 

Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ёнғини, қулаши, транспорт воситаларининг ёниши) юз берганлиги натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун.

 

Савол-жавоб ДХА ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида тайёрланди.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!