Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Раҳбарият

Муҳаммадиев Улуғбек Исломович

Давлат хизматлари агентлиги директори

Мухаммадиев Улуғбек Исломович - 1977 йилда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1999 йилда Тошкент давлат университетини, 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

 

Оилали, 4 нафар фарзанднинг отаси.

 

У. Мухаммадиев меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ўзбекистон Миллий университети инспектори вазифасидан бошлаб,

2001-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг иш юритувчиси,

2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси Котибиятининг етакчи инспектори,

2003-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг референти,

2008-2017 йилларда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судьяси, бош мутахассиси, судлов ҳайъати раиси,

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати етакчи инспектори, шўъба мудири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси ўринбосари, биринчи ўринбосари,

2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

У. Мухаммадиев 2020 йил 29 июлдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Мухаммадиев Нуъмон Усмонович

Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Мамаражабов Улуғбек Тоҳир ўғли

Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари
Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!