Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

ДХА тарихи

2017 йилнинг 12 декабридан ҳозирги кунга қадар ўтган қисқа вақт ичида Наманган вилояти туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига жами 1000 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди жумладан, дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланиш учун рухсатнома олиш, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисида, ипотека тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини лицензиялаш, электрон рақамли имзо калитларини рўйҳатга олиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсат бериш ва бошқалар.
2018 йил январь ойида Адлия вазирлиги томонидан соҳадаги муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда орттирилган тажриба асосида ижобий амалиётни республиканинг барча ҳудудларида кенг татбиқ этиш,соҳада ишни қай тартибда йўлга қўйиш, “нима қилсак халқимизга осон бўлади, халқимизга бу хизматнинг роли ва вазифасини, унинг аҳамиятини тушунтириш, бунинг учун нима ишлар қилишимиз керак?” каби масалаларга ойдинлик киритиш, унинг самарали жиҳатларини намуна сифатида кўрсатиш мақсадида “Наманган тажрибаси” лойиҳаси амалга оширилди.
“Наманган тажрибаси” шуни кўрсатмоқдаки, давлат хизматлари марказларининг асосий роли ва вазифаси нимадан иборат эканлигидан юридик шахслар хабардор, лекин жисмоний шахслар буни билмайди. Ваҳоланки 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, давлат хизматлари фуқароларимизга ҳам кўрсатилади. Ушбу муаммони ҳал этиш, аҳолини марказлар фаолияти, кўрсатиладиган давлат хизматлари турлари билан яқиндан таништириш, уларнинг марказларга бўлган ишончи ва қизиқишини ошириш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томониданвилоятнинг энг олис, чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли билан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар, тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил қилинди.
Шу билан бирга, давлат хизматлари марказлари фаолиятини кенг оммага ёритиш, аҳолини мазкур хизматлардан фойдаланишнинг афзалликлари, уларнинг марказга мурожаат қилиш маданиятини шакллантириш мақсадида Наманган вилояти туман (шаҳар)ларининг аҳоли гавжум ҳудудлари, бозорлар, савдо мажмуалари, шунингдек, реклама устунларига давлат хизматлари, уларнинг турлари ва механизми ёритилган плакатлар, баннерлар ва флаерлар (кўргазмали тарғибот материаллари) тарқатилди.
Шунингдек, вилоятнинг мавжуд 770 та маҳаллалари биносида ҳамма кўриши мумкин бўлган жойларда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар, махаллаларга бириктирилган масъул ходимлар ва улар томонидан ўтказиладиган сайёр қабуллар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган “Адлия бурчаклари” жойлаштирилди.
Мобил давлат хизматларини йўлга қўйишда автотранспорт воситалари зарурияти, олис ҳудудларда яшовчи аҳолига зарур мобил давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятдаги барча Давлат хизматлари марказлари “Дамас” русумли автомобиллар ва замонавий ноутбук компьютерлари (12 та) билан таъминланди. Бунинг натижасида вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Нанай қишлоғи аҳолисига мобил хизмат кўрсатилди.
“Наманган тажрибаси” асосида жорий йилнинг 31 январь кунидан Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази орқалиДавлат солиқ қўмитасининг жисмоний шахсларга солиқ ва бошқа қарзи йўқлиги (борлиги) ҳақидаги маълумотномани ҳамда солиқ тўловчининг идентификацион рақамини (СТИР) бериш, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳномалар бериш каби хизматларибелгиланган муддатидан аввал кўрсатилиши амалиётга тадбиқ этилди.
Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 205та Давлат хизматлари марказлари ҳамда уларнинг 130 та олис ҳудудлардаги филиаллари халқимиз хизматида. Бугун Давлат хизматлари марказлари орқали 157 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!