Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Электрон хукуматда давлат хизматлари

Давлат хизматларини Электрон ҳукуматда тутган ўрни

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасига юкланган.

Ўзбекистон БМТнинг электрон ҳукуматлар ривожланиш даражаси бўйича 2020 йил июль ойидаги рейтингида 6 ўринга пастлади ва 193 мамлакат орасида 87-ўринни эгаллади. Икки йилда бир марта нашр этиладиган рейтинг натижаларида таъкидланишича, инфратузилманинг секин ривожланишига қарамай, Ўзбекистонда онлайн хизматлар кўрсатилиши яхшиланган.

Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматнинг ривожланиш индекси (E-Government Development Index, EGDI) 0,66 ни (2018 йилда — 0,62) ташкил этди, бу дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан 0,60 га юқоридир. Ушбу рейтинги пешқадами — Даниянинг кўрсаткичи — 0,97. Осиё мамлакатлари орасида пешқадам Жанубий Корея — 0,95. Қозоғистон эса Марказий Осиё минтақасида пешқадамга айланган — 0,83 (2018 йилда — 0,75).

EGDI учта кичик индексдан иборат: телекоммуникация инфратузилмаси индекси, инсон капитали индекси ва онлайн хизматлар индекси. Ўзбекистонда бу кўрсаткичлар мос равишда 0,47, 0,74 ва 0,78 ни ташкил этди.

COVID-19 пандемияси электрон давлат хизматларининг аҳамиятини кучайтирди. Чунки ижтимоий масофани сақлаш интерактив таъсирнинг кучайишига олиб келди ва бунинг натижасида рақамли хизматлар кенг ривожланмоқда.

Ҳозирда Давлат хизматлари марказлари орқали 157 та (davxizmat.uz/xizmatlar тўлиқ рўйхат кўрсатилган) ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталри орқали 253 та (my.gov.uz) хизмат кўрсатилиб келинмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юклатилган вазифаларга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириб, давлат хизматлари сервисининг юқори сифати, тезкорлиги, шаффофлиги, қулайлиги ва фойдаланиш имкониятини таъминлаш, мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик юзасидан доимий мониторинг олиб бормоқда.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!