Ру Ўз Uz

Гендер тенгликликни таъминлаш

Бугун мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашга, эркаклар билан тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

 

Давлат хизматлари агентлиги ушбу муҳим масаладан четда қолмасдан, ўз тизимидаги барча аёл ва қизларга хизмат фаолиятида тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминланишини кафолатлайди.

 

Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги тизимида 3,5 мингга яқин ходим фаолият юритмоқда. Уларнинг 43 % дан ортиғини аёллар ташкил этади. 1 514 та аёл ходимдан 273 таси, яъни 18% раҳбар лавозимида ишламоқда.

 

Мазкур йўналишдаги ишларнинг самарасини ошириш ва тизимли равишда йўлга қўйиш учун Агентликда Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилди.

 

Эътиборлиси, Кенгашни яратишдан асосий мақсад соҳа аёл-қизларига доимий равишда кўмак бериш. Чунки ДХА ҳар доим авваламбор ходимларнинг яхши муҳитда фаолият олиб бориши ҳақида қайғуради.

 

Табиийки, ўз ҳуқуқларини билган киши, ҳар доим қонуний манфаатларини ҳимоя қила олади. Шу боис Агентлик аёл-қизларининг ҳуқуқий билимларини оширишга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари ДХА аёлларининг саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши режалаштирилган. Бунинг учун турли хил касалликлар профилактикасини тизимли ташкил этиш мақсадида тегишли мутахассислар (психолог, гинеколог, маммолог, невропатолог) маслаҳатидан фойдаланиш хизматини ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини йўлга қўйиш;

 

Ва энг муҳими — кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, имконияти чекланган, ногирон хотин-қизлар ва ёлғиз аёлларга ҳар томонлама кўмаклашиш режалаштирилган. Бунинг учун тез кунларда махсус қайта алоқа саҳифаси ишга туширилиши кутилмоқда.

 

Хуллас, «уч А» — «Агентлик аёлларни ардоқлайди» тамойили тўлиқ амалда.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech