Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

ИМТ сиёсати

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИНИНГ
ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМИ
СИЁСАТИ

 

     Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.

    Давлат хизматлари агентлиги олдига қўйилган ва давлат хизматларини кўрсатишда ягона давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифаларига мувофиқ, Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини шаффоф жараёнлар ва давлат хизматларини кўрсатишни ташкил этишдаги ягона ёндашув асосида инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда кўрсатади.

    Давлат хизматлари агентлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон алоқаларни ривожлантириш;
  • Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш, мазкур соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий этиш ва интеграция қилишга ягона ёндашувларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;
  • давлат хизматлари кўрсатишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этишни ташкил қилиш, ушбу соҳада қонунчилик ва ҳуқуқни кўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
  • маъмурий тартибларни оптималлаштириш, бошқарув жараёнларини автоматлаштириш ва хизмат кўрсатилувчилар билан муносабатларни ривожлантириш, миллий миқёсда юзага келадиган таҳдид ва муаммоларга ўз вақтида ва тегишли даражада жавоб бериш учун самарали ахборот алмашиш тизимини шакллантириш, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон давлат хизматларини кўрсатишни кенгайтириш.

    Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

  • Агентлик фаолиятининг амалдаги қонуний ва меъёрий талабларга, шунингдек мижозлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
  • ишлаб чиқилган халқаро стандартлар асосида интеграциялашган бошқарув тизимини такомиллаштириш;

интеграциялашган бошқарув тизимининг самарали ишлашига эришиш ва мижозлар эҳтиёжини қондириш даражасини ошириш учун зарур ресурсларни таъминлаш

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!