Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Маънавият ва маърифат

 

«Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови

 

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини янада ошириш, уни миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш ҳамда давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишда илмий-амалий ёндашувни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, «Қадринг баланд бўлсин, она тилим» республика танлови эълон қилинади.

 

Танлов ташкилотчилари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги.

 

Танлов учта йўналишда ўтказилади.

 

Биринчи йўналишида – «Давлат тили устуворлиги таъминланган энг намунали ҳудуд» маҳаллий ижро этувчи туман ва шаҳар ҳокимликлари иштирок этади.

 

Иккинчи йўналишда – «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари орасидан аниқланади.

 

Учинчи йўналишида – «Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа» илмий ташкилотлар, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари қатнашади.

 

Танлов жорий йилнинг 10 июнидан 10 сентябрига қадар бўлган муддат оралиғида ўтказилади ва ғолиблар 21-октабр – Ўзбек тили байрами куни арафасида эълон қилинади.

 

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.

 

Дарвоқе, уларнинг давлат тилини ривожлантириш борасидаги ташаббуслари республикамиз миқёсида оммалаштирилади.

Танлов ҳақида (71) 215-51-76, (71) 239-86-99 ҳамда (71) 203-32-32 (ички рақам 232) телефон рақамлари ёки www.til.gov.uz сайти орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!