1148 бозордаги нархларга оид мурожаатларни қабул қилмайди!

views 25 Март 2020
views 361

Аҳолига давлат хизматлари ҳақида тезкор ва ишончи маълумот бериш, Давлат хизматлари марказларида юзага келадиган муаммоли вазиятларнинг ечимини топиш ҳамда соҳага оид таклиф ва эътирозларни қабул қилиш учун Агентликнинг 1148 рақамли ишонч телефони ишлаб турибди.

 

Бироқ, сўнги пайтларда мазкур қисқа рақамга давлат хизматларига умуман алоқаси бўлмаган бозорлардаги нарх-наво, тўй-ҳашамлар, шунингдек карантин сабабли боғча ёшидаги фарзанди қарови учун касаллик варақасини олиш масалалари юзасидан қўнғироқлар кўпайгани кузатилмоқда.

 

Бу эса, мурожаатлар сони кескин кўпайиб, линия юкламасининг ортишига олиб келди. Натижада, айнан давлат хизматлари соҳасига тааллуқли саволлар билан қўнғироқ қилаётганлар, линияда узоқ вақт кутиб қолиб, жавобларини ололмаяптилар.

 

Шу боис, азиз фуқаролар!

 

Яна бир бор эслатиб ўтамиз, 1148 қисқа рақами орқали операторимиз Сизга фақатгина — давлат хизматлари олиш тартиби юзасидан тушунтириш бериши, хизмат олиш жараёнида тўсқинликларга дуч келган бўлсангиз, ДХМлар фаолиятига оид камчиликлар ва таклифлар юзасидан ёрдам бера олиши мумкин.

 

❗️ Ишонч телефони иш вақти: душанбадан жумагача соат 9.00 дан 18.00 гача (байрам кунларидан ташқари), тушлик 13.00 дан 14.00 гача

 

Тушунганингиз учун миннатдормиз!

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech