“Қарши белбоғи”

views 23 Январь 2020
views 318

Қарши тумани Қашқадарё вилоятининг асосий марказий ҳудудларидан бири ҳисобланади. Ўзининг майдони, ривожланиши, иқтисодиёти, саноати билан етакчилик  қила оладиган даражадаги имкониятларга эга тумандир.  Мазкур вилоят марказини белбоғ каби ўраб турган, марказни қаддини тик тутиб, куч қувват бағишлаб турган туманда бугун ўзгаришлар шиддат билан кечмоқда.

 

Қарши туманида истиқомат қилувчи кўп сонли аҳолига сифатли, тезкор, очиқ ва шаффоф хизматлар кўрсатиш, инвесторлар ва тадбиркорлар учун замонавий шароитларда, бизнесбоп сервис тақдим этиш учун Давлат хизматлари марказининг янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Бино ўзининг замонавий кўриниши, кенг ва ёруғ интерьери билан диққатни тортади. Ушбу Марказда сиз нафақат Давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз, балки ҳамкор ташкилотлар ва мутасаддилар билан шу ернинг ўзида учрашиш имкони ҳам бор. Айнан туман нотариус бўлими, адлия бўлими, ФҲДЁ бўлими, Давлат йўл ҳаракат хавфсизлиги бўлими, банк бўлими ходимлари ҳам Марказда фаолият олиб боришади.

 

Бундан ташқари, Марказда онлайн аукцион қатнашиш учун ҳам қулай шароит яратилган бўлиб, шу ернинг ўзига келиб сиз “E-IJRO” платформасидан бемалол фойдаланишингиз мумкин.

 

Шу билан бир қаторда, фуқаролар ва тадбиркорлар мурожаатини қабул қилувчи Халқ қабулхонаси ва Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ҳам шу ернинг ўзида жойлашганлиги, фуқароларимиз учун барча шароит ва имкониятлар бир жойда жамлаш орқали, универсал хизмат кўрсатиш  устивор эканлигини англатади.

 

Ҳозирги кунда давлат хизматлари Марказлари орқали 140 га яқин хизмат тури кўрсатилиб келинаётган бўлса, айнан Қарши тумани Давлат хизматлари Маркази орқали шу вақтга қадар 85 мингга яқин хизматлар кўрсатилган. Бир кунда Марказга 200-400 га яқин одам ташриф буюради.

 

Бундай ҳолатларда, фуқароларимизга енгиллик  бўлиши ва тартибли хизмат кўрсатиш мақсадида, электрон навбат олиш йўлга қўйилган, бундан ташқари ўз – ўзига хизмат кўрсатиш имконини берувчи инфокиоск ҳам фуқаролар навбатларда кутиб қолишини олидини олишмоқда.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech