Ру Ўз Uz

Абайликларнинг ҳам узоғи «бир қадам» бўлди

views 17 Сентябрь 2020
views 103

Давлат хизматлари марказлари филиаллари қатнов қийин ва ноқулай бўлган олис ҳудудлар аҳолисини оғирини енгил, узоғини яқин қилиши, ортиқча сарсонгарчилик ва кундалик харажатларининг бир неча баробарга қисқартириши шубҳасиз.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказидан 40 километр узоқликда жойлашган Абай ОФЙ ҳудудида Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилди.

 

Ушбу филиал Олтинсой, Беруний, Бийбозор, Дўстлик ОФЙлар ҳамда Найман, Қангшартол, Мустақиллик МФЙлар ва Хак тау аҳоли ҳамда филиал жойлашган ҳудудда истиқомат қилувчи 38 мингга яқин аҳолига қулайликлар яратади.

 

Бу ерда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда давлат хизматлари сифатли ва тезкор равишда кўрсатилиш кутилмоқда. Яъни, эндиликда фуқаролар барча турдаги хизматлардан маҳалладан узоқлашмасдан фойдаланишлари мумкин.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech