Ру Ўз Uz

Андижонлик ёшлар давлат хизматлари билан таништиради

views 16 Октябрь 2020
views 119

Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Мазкур ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — ёш авлоднинг фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларида кенг иштирокини таъминлаш, давлат хизматларини олиш маданиятини, жумладан электрон давлат хизматларидан фойдаланишга доир амалий кўникмаларини яхшилашдан иборат.

 

Меморандумга кўра, Давлат хизматлари марказларида кўнгилли ёшлар гуруҳларини (волонтёрлар) ташкил этиш белгиланган.

 

Кўнгилли гуруҳ аъзоларидан Давлат хизматлари марказлари ҳамда Фуқаролик ҳолатлари далолатномалари ёзиш бўлимларига кадрлар захираси шакллантирилади.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech