Ру Ўз Uz

Биз сизни эшитамиз!

views 16 Сентябрь 2020
views 111

Пандемия шароитида учрашувлар ва йиғилишлар ўтказиш вақтинча тўхтатилганлиги сабабли сайёр қабуллар ҳам маълум муддат ўтказилмай турилди.

 

Бироқ, бу синовли кунларда фуқароларимизнинг муаммо ва ташвишлари тўхтаб, кутиб тургани йўқ. Ўз масаласининг ечимини излаб юрган одам қаерга мурожаат этишини билмай ҳам қолади охир-оқибат. Ана шундай вақтларда, сайёр қабуллар амалий ечим бўла олади. Мурожаатини жойида ҳал этиш имкони бўлмаса-да, ҳуқуқий маслаҳат ва тушунча олиб, тўғри хулоса чиқариши учун ёрдам бера олади.

 

Анча танаффусдан сўнг, давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди. Бу сафарги тадбирлар Касби ва Миришкор туманларида бўлиб ўтди. Касби туманида ДХА Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Б. Маҳматқулов фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилган бўлса, Миришкор туманида эса бошқарма бошлиғи ўринбосари Б.Сафаров учрашув ўтказди.

 

Фуқаролар ўз мурожаатларини билан учрашувга келар эканлар, келганларни кўриш ёки ўзини кўрсатиш учун эмас, балки амалий ечим топишни мақсад қиладилар. Масалан, Касби туманда истиқомат қилувчи фуқаролар Ф.Чўлиева, М.Тўлашевлар ҳозирги кунда уйида ишсиз бўлиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи эканликларини хамда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишга амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди. Шу ернинг ўзида, сайёр тартибда бу фуқаролар расман тадбиркорлар сафига қўшилишди.

 

— Тадбиркор бўлиш бу қадар осон деб ўйламаган эдим. Камида 3-4 та идорага бориб, «справка» йиғишга тўғри келади деб ўйлаб, ниятимни амалга оширолмай, ортга сўриб юрганимдан ўзим уялиб ҳам кетдим, — дейди фуқаро Ф.Чўлиева.

 

Миришкор туманида эса фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш жараёнида бир нарса эътиборимизни тортди. Фуқаролар Н.Ҳамрақулова, З.Боқиевалар туман хокимлиги томонидан хонадонларининг фуқарога кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда ногиронлиги бор оилаларга ажратилган кўп қаватли турар жойнинг тўртинчи қаватида жойлашганлиги билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишларини сўраб мурожаат этишган. З.Нормаматова эса ҳунармандчилик йўналишида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини ва тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида банкдан 30 миллион сўм кредит олиш мақсадида мурожаат қилганлиги, аммо 3 ойдан буён унга кредит маблағлари ажратиб берилмаётганлигини айтиб ўтиб, ушбу масалани ижобий ҳал қилиб беришни сўраб мурожаат қилишган.

 

Юқоридаги мурожаатлар тўғридан-тўғри давлат хизматлари билан боғлиқ бўлмаса-да, фуқароларга бу бизга тегишли эмас деб ортга қайтариб юбориш ҳам виждонан, ҳам қонунан тўғри келмасди.

 

Айнан шу ташкилот ёки идоранинг ваколатига кирмайдиган муаммо бўлса ҳам, қабул ўтказган давлат идораси мурожаатни албатта тегишлилиги бўйича масалага ёрдам бера оладиган ташкилотга етказилади.

Мурожаати ҳақлими, ноҳақми уни ҳал бўлишига ҳар ким умид қилади, чунки бу унинг учун муҳимдир. Бироқ агарда ўша мурожаатига ечим топишнинг қонуний асослари ва имкони бўлмаганда ёки шунчаки эътиборсиз қолдирилганида бу ҳақида овоза қилиб, оммалаштириб, сўнгра ҳал этганларни ҳам кўп бора кузатганмиз.

 

Маълумот учун: ДХА Қашқадарё бошқармаси томонидан шу даврга қадар ўтказилган сайёр қабулларда 8 та мурожаат келиб тушган ва барчаси бошқа соҳаларга тегишли бўлган. Бу сафарги учрашувларда ҳам 9 та мурожаат бўлган бўлса, 5 таси давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига алоқадор эмас эди.

 

ДХА Қашқадарё вилоят бошқармаси Матбуот хизмати

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech