Ру Ўз Uz

Бўзатовда янги ДХМ

views 02 Ноябрь 2020
views 174

Мамлакатимиз давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2019 йилнинг август ойида Қорақалпоғистон Республикаси таркибида чорвачиликка ихтисослашган Бўзатов тумани қайта ташкил этилди. Бу туман олдинлари 15 йилга яқин давр мобайнида шаҳарча кўринишида бўлиб, ҳудуди Кегейли ва Чимбой туманлари таркибига киритилган.

 

Бугунги кунда қайта ташкил этилган туман аҳолисининг қувончи бир олам. Чунки, туман ўтган 1 йилга яқин вақт мобайнида шунчалик ўзгарган, бу ерларда янгидан барпо этилган объектларни кўриб, одамларнинг кайфиятини кўтаринкилигининг, бугунги ҳаётидан рози эканлигидан гувоҳи бўласиз.

 

Туманда барча давлат ташкилотлари ва корхоналари қайта ташкил этилди. Шу қатори туман Давлат хизматлари маркази фаолияти бошлаган бўлиб, унинг биноси бошқа ташкилот ва идораларда жойлашганлиги сабабли аҳолига хизмат кўрсатишда кўплаб ноқулайликлар туғдирмоқда эди. Марказ эски биноси бугунги кун талабларига жавоб бера олмас эди. Шароит бўлмаганлиги сабабли одамларга сифатли хизмат кўрсатиш, уларнинг кўнглини олиш ва рози қилиш муаммо бўлиб келди. Айниқса, кексаларга, имконияти чекланган фуқароларга умумман шароит йўқ эди.

 

Куни-кеча Бўзатов тумани Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

 

- Энди ушбу янги бинода аҳолига сифатли, тезкор, қулай ва шаффоф давлат хизматлари кўрсатиш имконига эга бўлдик, - деди Бўзатов тумани Давлат хизматлари маркази раҳбари Мийрас Худайбергенов. Ўзига хос, замон талабларига жавоб берадиган, барча шарт-шароитга эга Марказ зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган бўлиб, бу ерда жисмоний ва юридик шахсларга 140 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Марказда бир кунда 300 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Замонавий тарзда жиҳозланган кенг ва ёруғ хоналар, кутиш заллари, болалар майдончаси, инвесторлар хонаси мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай оғирини енгил қилади.

 

Марказнинг янги биносида электрон навбат тизими жорий этилди. Мавжуд мониторлар орқали эса давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.

 

Туман Давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2020 йилнинг шу даврига нисбатан жами 8 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилди. Яқин кунларда ушбу янги бинода аҳолига хизмат кўрсатиш сифати янада ортиб, бу кўрсатгичлар сони оширилиши кўзда тутилган.

 

Шунингдек бу ерда Халқ қабулхонаси, тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш учун Бош вазир қабулхонаси, туман ФҲДЁ бўлими, нотариус ҳамда Адлия бўлимлари жойлашган. Шинам кутиш зали, болалар майдончаси, кутубхона, тиббиёт хонаси ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жойлари мавжуд. Албатта буларнинг барчаси ўз навбатида фуқароларимизга сифатли давлат хизматларини кўрсатиш имконини беради.

 

Давлат хизматлари агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech