Ру Ўз Uz

Чет элда туғилган фуқароларимизга ҳам "суюнчи" берилади

views 13 Октябрь 2020
views 341

ФҲДЁ соҳасида ҳуқуқий хизмат кўрсатишда фуқароларга яна бир қулайлик яратилди.

 

Эндиликда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туғилиши чет элда қайд этилган фарзандларига «суюнчи» пулини олиш учун ФҲДЁ бўлимига белгиланган тартибда апостил қўйилган ёки легализация қилинган гувоҳнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этишлари кифоя.

 

ФҲДЁ бўлими тегишли маълумотларни электрон тизим орқали Пенсия жамғармасига юборади. Фуқаролар эса, тўғридан-тўғри Халқ банкига мурожаат қилиб, саноқли дақиқаларда «суюнчи пули»ни олиб кетишлари мумкин.

 

Бу каби ҳуқуқий хизмат вафот этганлиги чет элда қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига дафн пулини олиш учун ҳам жорий этилди.

 

Бу эса яна бир оворагарчиликка чек қўйишга хизмат қилади.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech