Ру Ўз Uz

«Чўлни обод қилганлар» энди давлат хизматларидан замонавий бинода фойдаланишади

views 18 Октябрь 2020
views 114

Улуғнорликлар ҳақида гап кетганда бежизга «чўлни обод қилганлар» дея таъриф беришмайди. Уларни меҳнаткаш ва чин кўнгилли эканликлари нафақат андижонликлар, балки бутун водий аҳлига ҳам маълум.

 

Бундан ярим аср аввал фақат қумликлардан иборат бўлган майдонлар ўрнида замонавий барча қулайликларга эга биноларнинг қурилиб фойдаланишга топширилаётгани шу ерлик аҳолининг кўзини қувонтирмоқда, яшашга бўлган иштиёқини ортишига сабаб бўлмоқда.

 

Ростини айтиш керак, авваллари улуғнорликлар яратилган шароитларнинг ноқулайлиги сабаб давлат хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондиришда қийинчиликларга учраётганди. Айниқса, махсус қурилмаган бинода замон талаблари ҳамда одамларни рози қилиш даражасида хизмат кўрсатишнинг ўзи мўъжиза эди.

 

Энди эса бир неча йиллардан буён фойдаланилмай, бўш ва нураб ётган бино ўрнида анъанавий архитектура ва халқаро меъморий дизайн билан уйғунлашган Улуғнор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси қад ростлади.

 

Ўзига хос, замонавий кўринишга, барча шароитларга эга Марказ зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган бўлиб, бу ерда жисмоний ва юридик шахсларга 140 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади.

 

Марказда бир вақтнинг ўзида 15 нафар, бир кунда 300 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Замонавий тарзда жиҳозланган кенг ва ёруғ хоналар, электрон навбат, ҳордиқ чиқариш учун қулай ва юмшоқ ўриндиқлар, болалар майдончаси, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун алоҳида хоналарнинг мавжудлиги мижозларнинг хизматлар билан боғлиқ ҳар қандай оғирини енгил қилади. Мавжуд мониторлар орқали эса давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.

 

Бинода давлат хизматлари марказидан ташқари, туман Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими ҳамда Бош вазир қабулхонаси жойлашди.

 

ДХА Андижон вилояти бошқармаси матбуот хизмати.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech