Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Давлат хизматларини “йўл-йўлакай” олиш имкониятингиз бор.

views 04 Декабрь 2021
views 91

 

Давлат хизматларини “йўл-йўлакай” олиш имкониятингиз бор.

 

Оҳангарон шаҳри водий вилоятларини боғловчи чорраҳада жойлашган. Туну кун тиним бўлмайдиган автомобиль йўлидан минглаб уловлар ўз манзили томон шошади.

 

Энди Сиз ўз автоуловингиз билан Оҳангарон шаҳар деҳқон бозори олдида, катта йўл ёқасида жойлашган махсус манзилга яқинлашиб, йўл-йўлакай керакли давлат хизматдан фойдаланиш имконингиз бор. Давлат хизматлари биносига кириш шарт эмас.

 

“Йўл-йўлакай”да Сизга 160га яқин давлат хизмати тез ва осон кўрсатилади. Жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳам бинога кирмасдан ва уловдан тушмаган ҳолда давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга.

 

“Йўл-йўлакай” хизматдан ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари фойдаланишингиз мумкин.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!