Ру Ўз Uz

Денов тумани ФҲДЁ бўлими собиқ в.в.б мудираси Н.Ннинг ишга қайта тикланганлиги юзасидан расмий муносабат

views 14 Октябрь 2020
views 125

#Расмий #Муносабат

 

Ижтимоий тармоқларда Денов тумани ФҲДЁ бўлими собиқ в.в.б мудираси Н.Ннинг ишга қайта тикланганлиги юзасидан хабарлар тарқалмоқда.

 

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масалага аниқлик киритади.

 

2020 йил 5 июнь куни Сурхондарё вилояти Денов туман ФХДЁ бўлими собиқ в.в.б мудираси Н.Н Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғига у билан тузилган меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра жорий йилнинг 5 июнь кунидан бекор қилишни сўраб, ариза билан мурожаат қилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг тегишли моддаларига асосан Н.Н билан тузилган меҳнат шартномаси 2020 йил 5 июнь кунидан бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан бекор қилинган.

 

Денов тумани прокуратурасининг фуқаро С.В мурожаати юзасидан Н.Н.га нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган ҳамда прокуратуранинг 2020 йил 1 июндаги «Хизмат текшируви тайинлаш» ҳақидаги хатига асосан тегишли тартибда хизмат текшируви тайинланган ҳамда жорий йилнинг 11 июнь куни хизмат текшируви натижалари бўйича Н.Н билан тузилган меҳнат шартномаси бошқарма бошлиғининг буйруғига асосан бекор қилингани инобатга олинганлиги сабабли Н.Н хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар ва хизмат текшируви хулосаси Денов тумани прокуратурасига юборилган.

 

30 август куни Н.Н ФИБ Термиз туманлараро судига Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 5 июнь кунги бошқарма бошлиғининг буйруғини бекор қилиш, ишга тиклаш ва бўш юрган кунлар учун иш ҳақи ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Мазкур даъво аризаси ФИБ Термиз туманлараро суди томонидан жорий йилнинг 23 сентябрь куни кўриб чиқилиб, даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар Н.Н.ни дарҳол ишга тиклаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига асосан суд ҳокимияти чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

 

ФИБ Термиз туманлараро судининг ҳал қилув қарори юзасидан чиқарилган ижро варақаси Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасига 2020 йил 5 октябрь куни келиб тушган ва шу куни Н.Н.ни ишга тиклаш ҳақида бошқарма бошлиғининг буйруғи қабул қилинган.

 

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси учинчи қисмида ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди дея белгиланган.

 

Яъни, ушбу модда асосида ишга тиклашни тўхтатиш ва унга бошқа чора кўриш назарда тутилмаган. Хабарда Меҳнат кодексининг 100-моддаси шарҳи нотўғри талқин қилинмоқда.

 

❗️Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ФИБ Термиз туманлараро судининг 2020 йил 23 сентябрь кунги даъво аризасини қисман қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори амалдаги қонунларга зид равишда қабул қилинганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 383-384-моддаларига кўра ҳал қилув қарорига нисбатан 2020 йил 5 октябрь куни ФИБ Сурхондарё вилояти апелляция судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтирилган.

 

Шу билан бирга, Термиз шаҳар прокуратураси томонидан ФИБ Термиз туманлараро судининг 2020 йил 23 сентябрь кунги даъво аризасини қисман қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида жорий йилнинг 7 октябрь куни ФИБ Сурхондарё вилояти апелляция судлов ҳайъатига апелляция тартибида протест келтирилган.

 

Тарқатилаётган хабарда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддасида меҳнатга лаёқатсизлик даври ва бошқа ҳолатлар вақтича интизомий жазони қўллашни тўхтатади деб кўрсатилган.

 

Ҳурматли фуқаролар!

 

Мазкур масала юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан киритилган шикоят апелляция судлов ҳайъати томонидан қонунда белгиланган тартибда кўриб, ҳал этилмагунига қадар барвақт ва жамоатчилик фикрини чалғитувчи хулосаларни эълон қилмасликларини сўраб қоламиз.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech