Ру Ўз Uz

ДХА директори маҳаллаларда учрашув ўтказди

views 19 Ноябрь 2020
views 199

Мамлакатимиз раҳбарининг Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида «Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак», — деган ғояни илгари сўрдилар. Бунда Қарши шаҳри алоҳида намуна ҳудуд сифатида ўзини тажрибасини ва натижасини кўрсатиши лозим деб таъкидлаб ўтдилар.

 

Фуқаролар давлат хизматларидан маҳалласидан, уйидан чиқмаган ҳолда фойдалана олиши, етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган фуқароларда кўникма шакллантириш ва муносиб шароит яратиш лозимлиги муҳим вазифа сифатида белгиланди.

 

Ушбу топшириқларни амалга ошириш учун, Давлат хизматлари директори Улуғбек Муҳаммадиев томонидан Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари учун экскурсия тарзида учрашувлар ўтказди.

 

Қарши шаҳар Давлат хизматлари маркази биносида 16 та маҳалланинг фаоллар ва оқсоқоллари ҳамда маҳаллий ОАВ ва блогерлар таклиф этилди.Учрашувда марказ фаолияти ҳақида Агентлик директори томонидан батафсил маълумот берилди.

 

Айниқса иштирокчиларда “Surdo online” тизими катта қизиқиш уйғотди. Ушбу тизим эшитиш ва гапиришда нуқсони бор шахсларга давлат хизматларидан осон ва тўсиқсиз фойдаланиш имконини яратиши, мутлақо бепул ва қулай ушбу хизмат натижасида Давлат хизматлари агентлиги ҳар бир мижози ҳақида қайғуришини сезиш мумкинлигини билдиришди.

 

Шунингдек, Қарши шаҳар Шайҳали шаҳарча МФЙ ҳудудида жойлашган ДХМ филиалида ҳам маҳалла фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Шайҳали шаҳарчаси шаҳар марказидан 20 километр узоқликда жойлашган бўлиб, 3 500 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла фаоллари билан суҳбат давомида уларга тақдим этилаётган хизматларнинг сифати, талаби ва эҳтиёжи тўғрисида фикрлар алмашилди.

 

Маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар биометрик паспорти, туғилганлик гувоҳномаси, автомобилларга давлат рақами бериш каби хизматларни ҳам ДХМ филиаллари орқали фойдаланиш имконияти яратилса янада хурсанд бўлишларини таъкидлашди.

 

Отчопар МФЙ ҳудудида ҳам Қарши шаҳар ДХМ филиали ташкил этилиши муносабати билан Агентлик директори, вилоят халқ қабулхонаси ва бош вазир қабулхонаси мудирлари иштирокида мазкур филиалнинг маҳалла аҳолисига тақдимоти ўтказилди.

 

Суҳбатлар давомида фуқароларимиз Давлат хизматлари агентлиги томонидан тақдим этиладиган энг оммабоп хизматларни – кадастр соҳасидаги,ижтимоий соҳадаги хизматлардан жуда ҳам мамнун эканликларини, олдинлари ҳафталаб, ҳаттоки ойлаб вақт кетиб қолишлари ортда қолганини таъкидлашар эди.

 

Агентлик директори сўзларига кўра, эндиликда Қарши шаҳридаги ҳар бир маҳаллада шундай филиаллар ташкил этилади, марказ ходимлари фуқароларга давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш кўникмасини ривожлантиришда ёрдам беришларини, фуқароларнинг билдирган ҳар бир фикри қимматга эга эканлигини, уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда янги ва зарур хизматлар жорий этиш устида ишлашга тайёр эканликларини билдириб ўтди.

 

ДХА Қашқадарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech