Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

ДХА: ҚАРИЙБ ЮЗ ЁШЛИ УРУШ ҚАТНАШЧИСИГА ТУҒИЛГАНЛИК ГУВОҲНОМАСИ ТОПШИРИЛДИ

views 06 Май 2021
views 361

 

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси Ургут тумани Давлат хизматлари маркази ҳамда 1-сон ФҲДЁ бўлими ходимлари «Испанза» қишлоғида яшовчи, 98 ёшли иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бўрон бобо Гадоевнинг хонадонида бўлиб, отахон ва унинг оила аъзоларига сайёр давлат хизматлари кўрсатдилар.

 

Қарийб юз ёшни қоралаётган отахонни шу пайтга қадар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги аниқланиб, расмийлаштирилиб берилди.

 

Шунингдек, отахон суҳбат чоғида пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома кераклигини билдирди. Марказ ходимлари қисқа фурсатда ушбу мурожаатни рўйхатга олиб, тез фурсатларда маълумотномани тақдим этишди.

 

Отахоннинг оила аъзолари хонадон кадастр ҳужжатларида муаммолар борлигини айтиб, мазкур масалада ёрдам сўради. Шу куни ушбу масалага ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.

 

Бўрон бобо Гадоев 1942 йилда фронтга сафарбар этилган. 2-Беларус фронти 91-бригадасида инженер-сапёр бўлган. Олти ой командирлар тайёрлаш гуруҳида ўқигач, фронтга жўнатилган. — Урушга 17 нафар ёш, забардаст ургутлик дўстларим билан бирга кетганмиз. Шундан 4 нафаримизга уйга қайтиш насиб қилди, – дейди Бўрон бобо. – Уч йил урушнинг қайноқ ўчоқларида бўлдим. Мен икки жойимдан ўқ еганман. Бирга қайтган 3 нафар дўстим ҳозир орамизда йўқ. Ғалабадан кейин яна икки йил ҳарбий хизматда қолдим. 1947 йилда Ватанга қайтиб, салкам эллик йил мактабда ўқитувчилик қилдим. Беш фарзанд ўстириб, ҳаммасини уйли-жойли қилган отахон 24 набира, 80 эвара, 11 чевара ардоғида.

 

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!