ДХА Сизлар учун навбатдаги махсус совға тайёрлаб қўйди!

views 26 Июнь 2020
views 334

#Танлов

ДХА Сизлар учун навбатдаги махсус совға тайёрлаб қўйди!

Уни қўлга киритиш учун «Коррупцияга эшик ёпиқ — тирқишларни ҳам ёпайлик» номли танловимизда албатта иштирок этинг!

 

Танлов «Энг яхши коррупцияга қарши ижтимоий видеоролик» номинациясида ўтказилади.

 

Танлов мақсади — ёшларни коррупцияни олдини олишда иштирок этишга жалб қилиш, аҳолини коррупцияга қарши тарбиялашда жамият ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар амалиётини шакллантиришдан иборат.

 

Шартлар:

 

✅ Танловда иштирок этаётган видеоролик Давлат хизматлари агентлиги телеграмдаги махсус dxa_tanlovbot га юборилиши лозим.

 

✅ Видеоролик юборилаётганда ролик муаллифининг тўлиқ фамилия, исми ва шарифи, яшаш жойи кўрсатилиши шарт.

 

✅ Мазкур видеороликни, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда жойлаштириб, Сизни топишимиз осонроқ бўлиши учун #DXA_korrupsiyaga_qarshi #ДХА_коррупцияга_қарши #АГУ_против_коррупции хэштеглари остида қолдиринг.

 

✅ Танловда иштирок этаётган видеоролик формати: mpeg 4, «разрешение»си 1920 х 1080р дан кўп бўлмаган, ҳажми эса 300 мб дан ошмаслиги, узунлиги: 120 сониядан ошмаган бўлиши керак. Овоз: 16 бит, стерео.

 

???? Танлов ишлари 2020 йил 20 август куни 24.00 гача қабул қилинади.

 

Ғолиблар Мустақиллик куни арафасида эълон қилинади ва тақдирланади!

 

Ижодий салоҳиятингизни синовдан ўтказинг! Барчага омад тилаймиз!

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech