Ру Ўз Uz

Элликқалъа тумани аҳоли учун яна бир қулайлик

views 14 Сентябрь 2020
views 104

Ҳаётимиз давомида кўчмас мулк ёки яшаш учун хонадон харид қилаётганимизда унинг географик жиҳатдан жойлашуви катта аҳамият касб этади. Масалан яшайдиган ҳудудимизнинг иш жойимизга яқинлиги ва бошқа қўшимча қулайликлари унинг қийматини белгилайди. Чунки, ушбу шароитлар туфайли бизга кенг қулайликлар ва имкониятлар эшиги очилиши шубҳасиз.

 

Давлат хизматлари марказлари филиаллари қатнов қийин ва ноқулай бўлган олис ҳудудлар аҳолисининг кундалик харажатларини бир неча баробарга қисқартириб, уларнинг оғирини енгил қилиши шубҳасиз. Мисолимиз билан айтганда, филиалларнинг яқинлиги, қўшимча қулайликлари унинг қимматини белгилайди. Инсон манфаатлари барча нарсадан устун эканлигини англатади.

 

Элликқалъа тумани Қорақалпоғистон Республикасининг аҳолиси кўп, ўзига хос туманларидан бири бўлиб ҳисобланади.

 

Туман марказидан 35 километр узоқликда жойлашган Сарабий ОФЙ ҳудудида Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилди. Ушбу филиал Сарабий овул фуқаролар йиғини биносида жойлашган бўлиб, Сарабий, Қилчиноқ, Амиробод, Дўстлик, Тоза-боғ ОФЙлар ҳамда Қўшқўра, Пахтачи, Чўпон, Думанқалъа МФЙлари ҳудудида истиқомат қиладиган жами 33 897 нафар аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишлари учун кенг имкониятлар яратилди.

 

Мазкур филиал орқали аҳолига барча давлат хизматлари жумладан, ҳозирги кунда 140 та давлат хизматлари кўрсатилади. Бу эса ўз навбатида аҳолига кўплаб қулайликлар ва имкониятларни яратади. Мисол учун филиал атрофида жойлашган 34 мингга яқин аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиши бироз қийинчилик туғдираётган эди, эндиликда фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигини бартараф этиш, узоғини яқин қилиш, нақдини ва вақтини тежаш имкониятини берди.

 

Мамлакатимизда карантин пайтида аҳолининг беҳудага вақтларини туман марказларига келиб-кетишларининг олдини олинишида ҳам ташкил этилган Сарабий филиали катта аҳамиятга эга бўлди. Бу филиал бугунгидай одамларнинг ўз маҳалласидан чиқмаган ҳолда зарур хизматлардан фойдаланишига хизмат қила бошлади.

 

Шунинг учун Филиал асосий вазифаси, жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, шу жумладан

- мобил (сайёр) давлат хизматларини кўрсатиш;

- фуқароларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш маданиятини ошириш, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланишнинг бошланғич кўникмалари бўйича маслаҳатлар бериш;

- тегишли ҳудуд аҳолисини кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳақида мунтазам хабардор қилиб боришдир.

 

Филиалнинг яна бир қулай томони туманнинг асосий аҳолиси зич жойлашган ҳудудда жойлашганлиги, мурожаатчилар учун транспорт қатновини осонлиги, автобекат мавжудлиги ва асосийси пул ўтказмаларини бажариш учун банк филиали мавжуд эканлигида.

 

Айтиш мумкинки, бугун давлат билан халқ ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилди. Халқнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган давлат хизматларини кўрсатишнинг янгича тизими ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Айнан қулайлик ва узоқни яқин қилишда эса жойларда ташкил этилган филиалларнинг иш фаолияти айни муддао бўлиши шубҳасиз.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech