Ру Ўз Uz

Эътибор – тезкор, муҳими эса сифатли хизмат кўрсатишда

views 25 Декабрь 2020
views 74

ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев мамлакатимиз бўйлаб Давлат хизматлари марказларини кўздан кечирмоқда. Мақсад — уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш, аҳоли ва ходимлар билан узвий алоқа ўрнатиш, камчиликларни ўрганиш, тизим фаолиятини такомиллаштириш ва бошқалар.

 

Хусусан, Агентлик директори хизмат сафари билан Самарқандда бўлди. Бу ерда Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказининг биносида аҳоли қулайлиги учун яратилган шароитлар, ходимлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати билан танишди.

 

— Бошида кичик-кичик хоналарда иш бошлаган марказларимиз бугунги кунга келиб барча қулайликларга эга мана шундай замонавий биноларга айланмоқда, — дейди У. Муҳаммадиев. — Бу борада Самарқанд илғор ташаббус кўрсатиб, 16 та туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказларининг барчаси янги ва замонавий биноларга эга бўлди. Эндиликда шундай шарт-шароитлар мужассам замонавий марказларда халқимизга тезкор, қулай ҳамда шаффоф хизматлар кўрсатишда сизларга омад тилайман. Албатта тезкор хизмат кўрсатилишида унинг сифатига ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!