Ру Ўз Uz

Эътиборда — ахборот хавфсизлиги

views 15 Октябрь 2020
views 131

Давлат хизматлари агентлигида халқаро стандарт талабларига мувофиқ ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими ва ISO 27001:2013 ахборот хавфсизлик тизимларини жорий этиш мақсадида “CERT Academy” тренинг марказини жалб қилган ҳолда ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

 

Жорий йилнинг 5-9 октябрь кунлари 15 нафар ходимга ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими бўйича ўқув семинарлари ўтказилиб, машғулотлар якунида мутахассислар имтиҳонларни муваффақиятли топширди.

 

13-20 октябрь кунлари “CERT Academy” марказининг Белоруссиялик малакали тренерлар иштирокида ISO 27001:2013 ахборот хавфсизлик тизимини такомиллаштириш юзасидан онлайн машғулотлари бўлиб ўтади. Тренинг якунида имтиҳонлар режалаштирилган бўлиб, муваффақиятли якунлаган ходимларга халқаро сертификатлар тақдим қилинади.

 

Агентликда халқаро талаблар асосида сифат менежменти ва тизимларини жорий қилиниши давлат хизматлари яратилишида аҳолининг талаби ва эҳтиёжларини инобатга олиниши, давлат хизматларини кўрсатишнинг барча жараёнлари тартибга солиниши, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлайди ва халқаро сертификатлар дунё ҳамжамиятида Агентликда бошқарув халқаро стандартлар талаблари асосида йўлга қўйилганлигини тасдиқлайди.

 

Маълумот учун: Мазкур тренинглар Давлат хизматлари агентлиги, Европа Иттифоқи ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт Дастури қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech