Ру Ўз Uz

Фарғонада яна 2 та янги ДХМ филиали иш бошлади

views 10 Ноябрь 2020
views 224

Дунёда халқни рози қилишдек савоб юмуш бўлмаса керак. Одамларнинг корига яраш, оғирини енгил қилиш одамийликнинг энг улуғ кўринишидир.

 

Давлат хизматлари агентлиги тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг асосий мақсад ва вазифаси ҳам айнан фуқароларни рози қилишга қаратилган.

 

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада яхшилаш учун марказдан олис ҳудудларда филиаллар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

 

Рапқон қишлоғини Фарғона вилояти Бешариқ туманининг иккинчи маркази дейиш мумкин. Бу қишлоқ туман марказидан 20 км узоқликда жойлашган. Бу ерда Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади.

 

Шохобча 6 та қишлоқ — Рапқон, Янгирапқон, Деҳқонобод, Қўрғонча, Қашқар, Янгиқўрғон, Ворриғдашт қишлоқларининг 25 мингга яқин аҳолисига хизмат кўрсатади.

 

Яна бир филиал Фурқат туманидан 15 километр узоқликда жойлашган Чекчувалдоқ қишлоғида ташкил этилди. Бу ернинг аҳолиси туман марказига бориши учун бир нечта улов алмашиб боришига тўғри келади. Шу боис Чекчувалдоқда ҳам Давлат хизматлари марказининг филиали ташкил этилди.

 

— Бугун қишлоғимизда Давлат хизматлари марказининг филиали очилди, — дейди маҳалла фаоли Жўрабой ота Норматов. — Биз қариялар бундан жуда хурсандмиз. Ахир, қишли-қировли кунларда йўловчи машина кутиб вақт сарфламайди, шундоққина маҳалламиз марказига чиқсак кифоя. Барча юмушларимиз шу ернинг ўзида ҳал бўлади.

 

Мазкур филиаллар нафақат фуқароларга давлат хизматларини кўрсатади, балки ҳуқуқий билим ва кўникмаларни шакллантиришга ҳам кўмаклашади.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech