Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

views 19 Декабрь 2020
views 688

Эндиликда, ФҲДЁ бўлимларида ҳам худди Давлат хизматлари марказларидаги каби фойдаланилган хизмат учун тўланган сумма ҳақида смс-хабар тўғри телефонингизга келиб тушади.

 

Ушбу қулайлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва мурожаат этувчилар томонидан кўп маротаба таклиф этилган.

 

Хабарда амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

 

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

 

Мазкур қулайлик, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларини олдини олади ва давлат хизматлари тизимини янада шаффоф бўлишини таъминлайди.

 

Эслатиб ўтамиз, кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни мамлакатимизда мавжуд барча электрон тўлов тизимлари (Click, Payme, Upay, Paynet, Uzcard, Oson, Websum, банклар мобил тўлов иловалари ва бошқалар) орқали амалга оширишингиз мумкин.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!