Ру Ўз Uz

Жомбойликлар учун қулайлик

views 03 Ноябрь 2020
views 136

175 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Жомбой тумани фуқаролари эндиликда барча қулайликларга эга, инновацион марказ биносида қулай, тезкор ҳамда шаффоф хизматлардан баҳраманд бўлишади.

 

– Бундан бир неча йиллар олдин, арзимас юмушларни бажариш учун ҳам айрим давлат идоралари эшиги олдида кунлаб сарғайиб ўтирилар эди, – дейди меҳнат фахрийси Т. Воҳидов – Бир вақтлар уй-жойимнинг ҳужжатларини тўғрилаш учун қилган югур-югурларимни эслагим келмайди. Эндиликда, бундай сарсонгарчиликлар йўқ. Шундай яхши ташаббуслар кўпаяверсин.

 

Марказнинг янги биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, энг замонавий ахборот технологиялари воситалари, жумладан электрон навбат тизими билан жиҳозланган. Марказда ФҲДЁ бўлими, касса, нотариус, инвесторлар хонаси, Бош вазир қабулхонаси жойлаштирилган.

 

Маълумот учун: Жомбой тумани Давлат хизматлари маркази орқали 2020 йилнинг ўтган 10 ойи давомида жами 24 177 та давлат хизмати кўрсатилган.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech