Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

ЖШ ШИР нима?

views 13 Ноябрь 2020
views 73278

#Бу_қизиқ

 

Дўстлар!

 

Сўнгги пайтларда бизга ЖШ ШИР нима, уни қандай билса бўлади ва қаерда олиш мумкин деган кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

 

Жавоб берамиз: ЖШ ШИР, яъни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацион рақами — бу ҳар бир фуқарога паспорт олаётганида, эндиликда эса туғилганлик тўғрисида гувоҳнома билан биргаликда бериладиган уникал рақамлар тўплами.

 

Ушбу рақам одатда my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтаётганда сўралади.

 

Айнан ЖШ ШИР автоматлаштирилган тизим фуқаро кимлигини аниқлаши, у ҳақида зарур бўлган электрон маълумотларни олишга кўмаклашувчи махсус код вазифасини бажаради.

 

Қуйида, ҳар бирингиз ўз шахсий идентификацион рақамингизни аниқлашинизга ёрдам берувчи графикани тақдим этмоқдамиз.

 

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!