Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ КАТТА КЕМИРУВЧИСИ!

views 07 Декабрь 2021
views 151

 

КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ КАТТА КЕМИРУВЧИСИ!

 

Маълумки, ўз вақтида олди олинмаган касаллик кейинчалик давоси йўқ дардга айланиши мумкин. Иш жараёнида ҳам шундай: аниқланган камчиликларга кўз юмилса, у вақти келиб жиддий муаммоларга олиб келади, коррупция ҳолатлар рўй беришига сабаб бўлади.

Бу ҳақда бежиз сўз очилаётгани йўқ. Бинобарин, коррупцион кўринишдаги ҳар қандай ҳолатнинг салбий оқибати нафақат айрим кишилар, катта-кичик ташкилотлар, ҳатто дунёдаги давлатлар, жамиятларнинг кушандаси эканлигини барчамиз яхши биламиз. Шу боис, бутун жаҳонда, жумладан, мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашаётганлар сони ортиб бормоқда.

Жамиятга доғ бўлиб тушган бу иллат ҳуқуқ ва эркинликларнинг устуворлиги, қонуний манфаатларнинг тенг таъминланиши ҳамда демократик тамойиллар илдизларига путур етказадиган, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, жиноятчиликнинг ортишига шароит яратувчи омил эканлиги, унинг оқибат ва асоратларидан эса биринчи галда халқ оммаси азият чекишини ҳар биримиз тушуниб етишимиз лозим.

Мамлакатимизда халқимиз истак-хоҳишини назарда тутган ҳолда бу иллатни жиловлашга қарата таъсирчан, самарали чоралар белгиланмоқда. Сўнгги йилларда унга қарши курашишни кўзда тутувчи дастурлар ишлаб чиқилди, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар таркибида алоҳида бўғинлар фаолияти йўлга қўйилиб, мавжудлари ислоҳ қилинди. Бир сўз билан айтганда, коррупцияга қарши кураш умумхалқ, умумдавлат иши қилиб белгиланди. Айни пайтда давлат органлари зиммасига ҳам алоҳида муҳим ҳамда устувор вазифалар юкланди. Эндиликдаги асосий вазифа – амалий саъй-ҳаракат орқали унинг самарасига эришишдир.

Юртимиздаги давлат хизмати кўрсатувчи идоралар бутун халқимизга хизмат кўрсатувчи маскандир. Бундай жойларда ҳар доим ҳалолик, шаффофлик, ошкоралик ҳукм суриши, нопок ниятли кимсалардан ҳоли бўлиши лозим.

Шу ўринда Давлат хизматлари агентлиги тизими ташкилотларлари юртдошларимизнинг узоғини-яқин, мушкулини-осон этиш билан билан бир қаторда, аҳолига давлат хизматларини кўрсатувчи идора ва ташкилотларда мавжуд бўлиб келган коррупцион ҳолатларни бартараф қилиш мақсадида ташкил этилганлигини ҳам алоҳида аҳамитялидир. Шундай экан, одамлар ушбу масканда ҳамиша очиқлик, ошкоралик, шаффофлик муҳити ҳукумрон эканлигини чуқур идрок этишлари керак. Таъбир жоиз бўлса, коррупция ва бюрократия каби иллатни жиловлашга қаратилган саъй-ҳаракатларда Агентлик тизими ходимлари ҳам ўз ҳиссасини қўшаётганлигини бутун халқимиз дилдан ҳис этмоғи зарур.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Агентлик тизимида ҳам коррупция каби салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган бирқатор ишлар амалга оширлиб, ушбу саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бериб келаётганлиги қувонарли ҳол.

Тизимда ҳамда давлат хизматларини кўрсатувчи ташкилотларда ўтказилаётган “Сирли мижоз” ҳамда “Рейд” тадбирлари яхши натижа бериб, бу жараёнда тизимда ишловчи кўпгина ходимларнинг сараги-саракка, пучаги-пучакка чиқди. Ҳозирги кунда ушбу йўналишда ишлар давом эттрилмоқда. Албатта, бу каби тадбирлар айрим салбий ҳолатларни жиловлаш омилига айлангани ва коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Республика бўйлаб Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари ходимларининг билими, малакаси, хизмат вазифасига нисбатан лаёқати ва салоҳиятини аниқлаш бўйича навбатдан ташқари аттестация синови ўтказилди. Лавозимига нолойиқ деб топилган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. Шу аснода келгусида рўй бериши эҳтимоли бўлган камчилик ва нуқсонларнинг олди олинди.

Фуқароларнинг Агентлик тизими фаолиятида коррупцияга дахлдор мурожаатлари тўғридан-тўғри раҳбариятга етиб боришини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туманлардаги ДХМ ҳамда ФҲДЁ органларида “Алоқа қути”лари ўрнатилди. Ташриф буюрувчилар мазкур алолқа воситаси орқали тизимга оид ариза, шикоят, таклиф ва фикр-мулоҳазаларни ёзиб қолдиришлари коррупцияга қарши кафлолатли курашнинг воситаси сифатида намоён бўлаётганлигини ижобий тажриба сифатида кўриш мумкин.

Шу билан бирга, адлия вазирининг коррупцияга қарши сиёсатини, тизимда коррупцияга қарши асосий йўналишларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш учун “Ҳалоллик офицери” жорий этилган бўлиб, ушбу лавозимга тайинланган ходимга ушбу йўналишда бирқатор вазифалар юклатилди.

Тизим ташкилотлари фаолиятини тизимли назорат қилиш, қайд этилаётган салбий ҳолатларни аниқлаш ҳамда тегишли чораларни кўриб бориш мақсадида “Ситуация марказ”лари фаолиятининг йўлга қўйилиб, кузатув камералари орқали жараёнларни назорат қилиш имкони яратилди.

Фуқароларимиздан келиб тушаётган таклифларни инобатга олиб бир жойнинг ўзида кўплаб хизматларни кўрсатиш, тизимда шаффофликни таъминлаш, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида аксарият ФДҲЁ органлари тегишли ҳудуддаги ДХМ биноларига жойлаштирилди. Ҳозирда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Шунингдек, тизимга номзодларни ишга қабул қилишда таниш-билишчилик, коррупцияга йўл қўймаслик, унга шарт-шароит яратилишининг олдини олиш ҳамда тизимда ҳалол-пок ходимлар фаолият юритишини, салоҳиятли кадрлар билан тўлдиришда шаффоф тизим йўлга қўйилди. Очиқ, ошкоралик ва шаффофликка асосланган ушбу жараён ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, истаган киши уни дуёнинг исталган нуқтасидан туриб ҳам кузатиш имконига эга бўлди.

Аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда турли сансоларликлар ҳамда коррупция ҳолатлари юзасидан маълумотларни “Ишонч телефони”, ижтимоий тармоқлар ва электрон почта тизими орқали қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш тартиби жорий этилди. Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш, манфаатлар тўқнашувини бошқаришга қарата вебинар ва тренинглар ўтказиш, шу аснода ходимларнинг соҳага оид билимларини мустаҳкамлаш иши энг муҳим ва долзарб вазифалар қаторидан ўрин олган.

Амалга оширилган ижобий ва самарали ишлар натижасида, Агентлик Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди.

Турли салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чоралар тизимда коррупция ва бюрократик тўсиқларни ишончли ҳамда кафолатли тарзда бартараф этиш ҳамда кутилган натижани бериши шак-шуҳасиз. Коррупциясиз ҳаёт давлат ва жамият ҳаётининг янада муҳим ҳамда жозибадор жиҳатига айланади.

 

А.К.Жуманиёзов,

ДХА Ташкилий-таҳлил

бўлими етакчи маслаҳатчиси

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!