Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Туғилганлик ҳолати муддати ўтиб қайд қилинди.

views 07 Декабрь 2021
views 249

 

#Бир_мурожаат_изидан

 

Туғилганлик ҳолати муддати ўтиб қайд қилинди.

 

Давлат хизматлари агентлигига Когон туманидан Г.Қ. 2016 йилда туғилган қизи Х.З.нинг туғилишини қайд қилиб, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаат қилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 18-бандида, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза боланинг ота-онаси, ёки бошқа шахслар томонидан тақдим этилиши, бундай ҳолларда ФҲДЁ органи туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилиниши белгиланган.

 

Мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уни ўрганиш давомида Бухоро шаҳар 6-сон оилавий поликлиникадан тақдим этилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномага асосан, Бухоро шаҳар
1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 28 октябрь куни Х. З.нинг туғилганлиги қайд қилинди ва туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома берилди.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!