Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

“Ўзбекча хизматлар” тажрибаси: ДХА мутахассиси ИҲТТнинг онлайн-йиғилишида

views 23 Июнь 2020
views 1740

Давлат хизматлари агентлиги мутахассиси Адиле Кешфетдинова Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) Қирғизистоннинг паритетлигини баҳолаш мавзусига бағишланган виртуал йиғилишида сўзга чиқди.

 

Тадбирда Польшанинг ИҲТТдаги доимий вакили Александр Сурдей, Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги ваколатхонаси раҳбари Шарлотта Адриан, ИҲТТ Евросиё бўлимининг иқтисодиёт бўйича таҳлилчиси Тализа сур Хаузен, Польша Иқтисодий ривожланиш вазирлиги мутахассиси Мартина Вичорек ҳамда Қирғизистон Республикаси масъул идоралари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.

 

Кун тартибида:

– барқарорликни ошириш ва иқтисодий тикланишга ёрдам бериш;

 

– корхоналар ўсишини рағбатлантириш мақсадида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш хизматлари ва бошқалар.

 

Нутқи давомида ДХА вакили иштирокчиларни Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари, Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан Коронавирус пандемияси даврида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирди.

 

А. Кешфетдинованинг сўзларига кўра, Агентлик фаолиятини ташкил этиш учун 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди. Да       влат хизматлари олиш жараёнида тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 60 тага, муддати эса – 154 кунга қисқартирилди.

 

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш учун махсус автоматлаштирилган электрон платформа ишга туширилган.

 

Фойдаланувчилар мустақил равишда онлайн рўйхатдан ўтиб ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда бизнесни бошлашлари мумкин.

 

Бунда давлат божини тўлаш лозим. Буни электрон тўлов иловалари орқали ҳам онлайн тарзда амалга ошириш имкони мавжуд.

 

Тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш жараёни тахминан 30 дақиқада ҳал бўлади. Шунингдек, рўйхатга олиш жараёни билан бир вақтнинг ўзида банк ҳисоб рақамини очиш имконияти яратилган.

 

Ҳозирда тижорат банкларининг 861 филиаллари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган. Тадбиркорлар ушбу банклар ичида исталганида онлайн тарзда ҳисоб рақам очиш имкониятига эга.

 

Буларнинг барчаси Ўзбекистонга бизнес билан шуғулланувчи “Doing business” рейтингида 2019 йилда рекорд даражани қайд этишга – бизнесни рўйхатдан ўтказиш бўйича 8-ўринни эгаллашга имкон берди.

 

Таъкидлаш жоизки, пандемия даврида ҳам тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тўхтагани йўқ. Мазкур даврда электрон рақамли имзони ДХМга бормасдан онлайн равишда олиш имконияти жорий этилди.

 

Шундай қилиб, жорий йилнинг 16 мартидан 23 июнига қадар карантин пайтида 26 мингдан ортиқ юридик шахслар рўйхатдан ўтказилди. Уларнинг 4300 таси Интернет орқали.

 

Маълумот учун: Аввалроқ, 2019 йил 4-7 ноябрь кунлари Адиле Кешфетдинова ИҲТТ ишчи гуруҳининг Қирғизистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш хизматлари орқали янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва ўсишини рағбатлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича 3-йиғилишида иштирок этган эди.

 

Ўша пайтда, ўтказилган учрашувлар натижасида қирғиз томони икки мамлакатнинг масъул органлари ўртасида Қирғизистонда ҳам Давлат хизматлари марказларини ташкил этиш ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш борасида ҳамкорлик қилишларига умид билдирган эди.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!