Ру Ўз Uz

Паркент туманида навбатдаги ДХМ

views 28 Декабрь 2020
views 169

Тошкент вилояти Паркент туманида Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев, туман ҳоким Нигмат Мухамедов, адлия бўлими масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Таъкидланганидек, Президентимиз ташаббуси билан давлат хизматлари кўрсатиш тизимининг такомиллаштирилаётгани аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, инвестиция иқлими, ишчанлик муҳити ва бизнесни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

— Аввалги эски биномиз белгиланган талабларга жавоб бермасди, — дейди Паркент туман Давлат хизматлари маркази директори Жаҳонгир Ризаев. — Бор-йўғи 1 та хонада хизмат кўрсатиларди. 154 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган туман учун бинонинг торлиги кундай равшан эди. Бу эса фуқароларга ҳам, ходимларга ҳам бир мунча ноқулайлик туғдирарди. Аҳолига қулайлик яратиш, давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида янги марказ биноси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бунёд этилди. 

 

Замонавий, ўзига хос кўринишга, барча шароитларга эга марказ биноси зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган бўлиб, бу ерда жисмоний ва юридик шахсларга 150 га яқин давлат хизматлари кўрсатилади. Марказда бир вақтнинг ўзида 20 нафар, бир кунда 400 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Марказда электрон навбат тизими жорий этилган. Зал бўйлаб жойлаштирилган 5 та монитор орқали навбатлар кетма кетлиги, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, хизматларни олиш тартиблари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам намойиш этиб борилади.

 

Шунингдек, бинода ташриф буюрувчиларга бир қатор қулайликлар ҳам яратилди. Кутиш зали, болалар майдончаси, мўъжазгина кутубхона, тиббиёт хонаси ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жойлари мавжуд. Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизмати ҳам йўлга қўйилди. 2 қаватли, бетакрор дизайн ва мукаммал меъморий ечим билан қурилган марказнинг янги биноси паркентликлар учун янги йил байрамига муносиб туҳфа бўлди.

 

ДХА Тошкент вилояти бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!