Пластик кадастр паспорти. Қаердан олса бўлади?

views 26 Май 2020
views 578

Эндиликда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган Давлат хизматлари марказларида пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортини олиш мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 987-сон қарорига асосан 2020 йил 1 мартдан бошлаб, ушбу ҳудудларда кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчига Давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилиши назарда тутилган эди.

 

Ушбу кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк объекти тўғрисида барча маълумотларни ўз ичига олади. Масалан, кадастр рақами, кўчмас мулк объектининг эгаси, ЖШ ШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами), кўчмас мулк объектининг тури, кадастр схемаси ва ҳоказо.

 

Янги намунадаги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд. Ушбу тизими орқали мулкдорлар ваколатли ташкилотларга мурожаат қилмасдан, кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотларни исталган вақтда уяли телефондаги махсус иловалар орқали олишлари мумкин.

 

Алимардон АБДИМАЛИКОВ,

Давлат хизматлари агентлиги катта маслаҳатчиси.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech