Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Пойтахтда учинчи марказ ишга тушди.

views 15 Октябрь 2021
views 343

 

Пойтахтда учинчи марказ ишга тушди.

 

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида бунёд этилган ва замонавий IT-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган Яшнобод туман Давлат хизматлар марказининг 800 квадрат метр майдонга эга янги биноси ўз фаолиятини бошлади.

 

Бино қурилишида, замонавий шаҳарсозлик нормаларига мувофиқлик ва фуқаролар учун енг қулай шароитларни яратишга алоҳида эътибор берилди. Мурожаатчиларга бир вақтнинг ўзида 160дан ортиқ турдаги хизматларни кўрсатиш имкони яратилди. Бу ерда электрон навбат тизими, ахборот киоски, электрон хизматлардан мустақил фойдаланиш ва саломатлик бурчаклари, болалар ўйин майдончаси ҳамда мини-кутубхона ташкил қилинган. Ташриф буюрувчилар хизматлардан мустақил фойдаланишлари, шунингдек турли имкониятлардан хабардор бўлишлари учун ахборот стендлари ва постерлар қўйилган.

 

Марказда, аҳолининг барча қатламларига, ҳаттоки кекса ёшдаги инсонларга ҳам хизматлардан қулай фойдаланиш имконияти мавжуд. Бу ерда бошқа ДХМлар каби аксарият давлат хизматларидан экстерриториал принцип асосида, яъни яшаш ва турган жойдан қатъий назар фойдаланиш мумкин.

 

Агентлик хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш ва имкон қадар соддалаштириш устида доимий равишда изланиб, бу борадаги ишларини давом эттирмоқда. Марказда электрон навбат тизими билан интеграция қилинган махсус платформа мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мижозлар хизмат кўрсатиш жараёни ва хизмат кўрсатган ходимни баҳолаши мумкин бўлади. Бу эса фуқаролар билан қайта алоқанинг муҳим усулларидан бири сифатида мурожаатчилар учун хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга ёрдам беради.

 

Ташриф буюрувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, давлат хизматларидан фойдаланишда NFC махсус қурилмаси ишга туширилди. Унинг ёрдамида ID картадаги фуқаронинг шахси аниқланади ва тизимда аризачининг маълумотлари автомат тарзда тўлдирилади.

 

Мурожаатчилар бир жойнинг ўзида турли масалаларга ечим топишлари мумкин, яъни эндиликда фуқароларнинг идорама-идора оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида бинога Президент Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси ҳамда ФҲДЁ бўлимлари жойлаштирилди.

 

Ҳозирда Тошкент шаҳрида 12 та давлат хизматлари маркази мавжуд бўлиб, уларнинг учтаси замонавий шарт-шароитларга эга.

 

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!