Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Қизиқарли статистика

views 17 Август 2021
views 850

#ДХА_хабари

#ФҲДЁ_хизматлар

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида жами 385 нафар ота-онаси хорижий мамлакат фуқароси бўлган болаларнинг туғилиши қайд этилди.

Энг кўп туғилиш ҳолатлари Сурхондарё (70та) ва Қашқадарё (43та) вилоятларида қайд қилинди.

ФҲДЁ органлари томонидан 96та чет элликлар, яъни икки томон ҳам хорижий мамлакат фуқароси бўлган шахсларнинг никоҳи қайд қилиниб, шундан энг кўп никоҳ Тошкент шаҳри (16та) ва Сурхондарё вилоятида (13та) қайд қилинган.

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида 2 113 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилинган. Шундан, 1 272 нафар ўзбекистонлик қизлар хорижий мамлакат фуқароси бўлган куёвларга турмушга берилди ҳамда 937 нафар хорижий мамлакат фуқароси бўлган чет эллик қизлар юртимизга келин қилиб олинди.

Куёвларимизнинг кўпчилиги Россия Федерацияси, Туркия, Корея Республикаси, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа хорижий мамлакат фуқаролари бўлиб, келинларимизнинг кўпчилиги Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон мамлакатлари фуқароларини ташкил этди.

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида 143 555та никоҳ қайд этилди. Энг кўп никоҳ Самарқанд вилоятида (16 680та) ва энг кам никоҳ Сирдарё вилоятида (3 667та) қайд қилинди.

Энг кўп қуда-андалик ришталарини боғлаган ҳудудлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳисобланиб, жами 1 517та ҳолатда икки қўшни ҳудудлар ўртасида никоҳ қайд этилган. Шунингдек, рўйхатда кейинги ўринларни Сирдарё ва Жиззах вилоятлари (519та), Самарқанд ва Жиззах вилоятлари (460та) эгаллаган.

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!