Ру Ўз Uz

Рақамлар сўзлаганда...

views 16 Октябрь 2020
views 94

Оила ҳар бир мамлакатнинг асосий негизи эканлигини инобатга олсак, табиийки, никоҳ, туғилиш, ажралиш ва ўлим каби ҳаётий воқеалар бор ва доим уларни қонуний қайд этишга эҳтиёж бўлади.

 

Кундалик турмушда бундай ҳолатлар ҳар куни учрайди. Ўтган 9 ой давомида Бухоро вилоятдаги ФҲДЁ бўлимлари томонидан 30 113 та туғилиш қайд этилди. Шундан, 15 626 нафари ўғил болалар бўлса, 14 487 тасини қиз болалар ташкил этади.

 

2019 йилнинг 9 ойи давомида 29 854 та туғилиш қайд этилган бўлиб, рақамлар жорий йилдагига нисбатан 259 тага кам эканлигини кўрсатади. Шунингдек, 9 283 та никоҳ қайд этилди. Ўтган йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 10 179 тани ташкил этарди.

 

Бугунги кунда оилавий ажримлар масаласи ўта долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда. Оилаларни асраб қолиш, ажрим ёқасига келиб қолган ёшларни яраштиришда тегишли ташкилотлар зиммасига ҳам улкан масъулият юкланади.

 

ФҲДЁ бўлимлари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда низоли оилаларни яраштириш, ажрим ёқасига келган оилаларни асраб қолиш мақсадида самарали фаолият йўлга қўйилган. Қилинаётган саъй-ҳаракатлар ҳам ўз самарасини бермай қолмаяпти. Жорий йилнинг 9 ойлик статистик маълумотларига назар ташлайдиган бўлсак, 1 102 тани ташкил этмоқда. Ўтган йилда эса ФҲДЁ бўлимлари томонидан 1 349 та ажримлар қайд этилган эди.

 

Бугун туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби муҳим воқеа ва фактларни қайд этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тизими тубдан такомиллаштирилди.

 

ФҲДЁ органлари фаолиятида аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда сифат ва тезкорликни ошириш, экстерриториаллик принципи асосида архив маълумотномалари ва ахборотини олиш имкониятини берувчи фуқаролик ҳолати ягона электрон архивини шакллантирилди.

 

Соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишининг олди олинди. Идоралараро электрон ҳамкорликни кенгайтириш орқали, олис жойлардаги аҳоли пунктларига чиққан ҳолда «мобил давлат хизматлари»ни кўрсатиш сифати ошди.

 

Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси матбуот хизмати.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech