Реклама агентликлари диққатига!

views 26 Июнь 2020
views 315

Давлат хизматлари агентлиги республика бўйича 446 та Агентлик тизими ташкилотлари бинолари ва туташ ҳудудларида реклама фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бериш учун реклама агентлигини аниқлаш бўйича танлов ўтказади.

 

Танлов ғолиби бўлган реклама агентлигига шартнома асосида Республикада фаолият юритаётган:

 

201 та туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари;

 

245 та ФҲДЁ органларининг бинолари ва туташ ҳудудларида реклама фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

 

Реклама фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:

 

ички реклама – Агентлик тизими ташкилотлари биноларининг ичида ўрнатилган монитор ва телевизорларда видео роликларни намойиш этиш, стенд ва баннерлар жойлаштириш, босма оммавий ахборот воситаларини, шунингдек флаерлар ва ташриф қоғозларини тарқатиш, ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини ташриф буюрувчиларга намойиш этиш, электрон навбат тизимининг қоғозларига махсус рекламаларни чоп этиш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги реклама;

 

ташқи реклама – Агентлик тизими ташкилотлари бинолари ёки туташ ҳудудларида алоҳида махсус конструкцияларда, тахта лавҳаларда, экранларда, биноларда, иншоотларда ва ҳоказоларда жойлаштириладиган реклама.

 

ноанъанавий реклама – ахборот тизимларида реклама материалларини жойлаштириш; фуқароларга чоп этиб бериладиган ариза бланкаларининг орқа қисмига реклама материалларини чоп этиш, фуқароларга гибрид почта орқали етказиб бериладиган конвертларда флаерлар ва ташриф қоғозларини жойлаштириб юбориш, биноларда ташкил этилган WiFi зоналарида тармоқ фойдаланувчилари учун реклама намойиш этиш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги реклама.

 

Маълумот тариқасида, Агентлик тизими ташкилотларига бир кунда ташриф буюрувчиларнинг умумий сони тахминан 100 мингга яқин кишини, онлайн тартибда интернет тармоғи орқали мурожаат этувчилар сони эса, 20 мингдан ортиқ кишини ташкил этади.

 

Иштирокчи томонидан танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда, раҳбар томонидан имзоланган кузатув хати орқали 100060, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 16А уйга иш кунлари ичида соат 10-00 дан 17-00 гача тақдим қилинади.

 

Танлов бўйича тижорат таклифи муҳрланган конвертда Иштирокчи томонидан 2020 йил 15 июль куни соат 14-00 гача тақдим этилиши лозим.

 

Иштирокчилар томонидан тақдим этилга конвертлар 2020 йил 15 июль куни соат 17-00 да очилади.

 

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган тижорат таклифлари танлов ҳужжатлари талаблари ва шартлари асосида юқорида кўрсатилган манзилда кўриб чиқилади.

 

Танловда иштирок этиш шартлари ва Агентлик тизими ташкилотлари фаолияти ва улар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари билан Давлат хизматлари агентлигининг davxizmat.uz расмий веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

 

Сайтнинг ҳаволаси қуйидагилар жойлаштирилади.

 

Танлов шартлари;

 

Презентация;

 

Шартноманинг намунавий шакли.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech