Ру Ўз Uz

Самарқанд шаҳар кунига бу ерда Давлат хизматлари марказининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди

views 19 Октябрь 2020
views 277

Ҳозирги вақтга қадар Самарқанд вилоятида Давлат хизматлари марказларининг 9 та инновацион биноси фойдаланишга топширилди. Қолган 6 та туман лард (Ургут, Тойлоқ, Жомбой, Булунғур, Оқдарё, Паяриқ) ҳам шундай биноларни қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.

 

Энди эса Самарқанд шаҳар Давлат хизматларининг замонавий биноси ҳам юртдошларимиз хизматига шай.

 

Марказнинг янги биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, энг замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган.

 

Марказга киришингиз ҳамоно сизни ресепшнда хушмуомала ходимлар яхши кайфият билан кутиб олишади ва тегишли тартибда йўналтиришади. Электрон навбат тизими 18 та мониторда акс этиб туради, 36 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.

 

– Таъкидлаш жоизки, илгариги бинода кутиш залининг торлиги боис, мурожаатчилар ичкарига кирса, қолганлари йўлакда кутиб қолишарди. Бу эса аҳоли учун ноқулайлик туғдирарди, – дейди Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Суҳроб Қодиров. – Энди эса замонавий бинода фуқаролар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Ҳатто, марказга ташриф буюрувчи мурожаатчиларнинг фарзандлари учун ҳам қулай шароит яратилган бўлиб, болалар учун махсус ўйин майдончаси ҳам ажратилган. Шунингдек, шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш бўлими, тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, инвесторлар хонаси, адвокатура, нотариус ва суғурта бўлими, ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш зонаси, банк кассаси, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ҳамда фуқаролик паспортини бериш бўйича шаҳар ички ишлар бўлими ходими хонаси ҳам ташкил этилган. Бундан ташқари, кутиш залида мўъжаз китоб жавони мавжуд бўлиб, фуқаролар бу ерда жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларини мутолаа қилиш имкониятига эга бўлишади.

 

Марказнинг иккинчи қаватига кўтарилишда эскалатор ҳамда лифт ускуналарининг ўрнатилганлиги учун ўзига хос ечим сифатида ажралиб туради.

 

Маълумот ўрнида, Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида 112 мингга яқин хизматлар кўрсатилган.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech