Ру Ўз Uz

Сизни тушунишга интиламиз

views 04 Ноябрь 2020
views 419

Эндиликда гапириш ва эшитиш билан боғлиқ имконияти чекланган шахслар Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилганда сурдо таржимонсиз исталган давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

 

Жорий йилнинг 3 ноябрь кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги 11 та туман Давлат хизматлари марказларида синов тариқасида “surdo-online” планшетлари ишга туширилди.

 

Давлат хизматлари марказларининг кириш қисмларида, фуқароларни қабул қилиш бурчакларида (ресепшнда) ҳамда “surdo-online” планшетлари жойлашган операторларнинг иш столига махсус белгилар жойлашган.

 

Ушбу белгилар, ўз навбатида Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри “surdo-online” планшети жойлашган операторга йўналтиради.

 

“Surdo-online” планшетлари интернетга уланган бўлиб, бевосита онлайн тарзда доимий равишда ишлайди ва шу вақтнинг ўзида операторга таржима қилади.

 

Ушбу тизимни Давлат хизматлари марказларида жорий қилиш орқали Тошкент шаҳрида 3 мингдан ортиқ эшитиши ва гапиришида нуқсони бор шахслар билан тўлақонли мулоқотни таъминлайди. Бу эса Давлат хизматлари агентлиги ҳамма учун давлат хизматларини олишда тенг шароит яратаётганидан ва барча фуқароларимизни тушунишга ҳаракат қилаётганидан далолат.

 

Келгусида ушбу тизимни республикамизнинг барча ҳудудларида жойлашган Давлат хизматлари марказларида ҳамда ФҲДЁ органларида кенг жорий қилиш назарда тутилган.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech