Диққат! Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда.
Ру Ўз Uz

Суюнчи беринг! «Суюнчи» пулини 5 дақиқада оласиз!

views 13 Июль 2020
views 11172

Расмий саҳифаларимизга сўнги кунларда бола туғилганда бир маротабалик суюнчи пулини олиш билан боғлиқ саволлар тушишини бошлади.

 

Умуман олганда, жорий йилнинг июнь ойида ушбу «суюнчи» пулини олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиниши бошланганидан буён Марказларимиз 67 500 дан ортиқ мурожаатни қабул қилди.

 

Мамлакатимизда жорий этилган карантин даврида фуқароларнинг Давлат хизматлари марказларига ташрифини қисқартириш, аҳолининг рақамли хизматлардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш учун Давлат хизматлари агентлиги томонидан яна бир қулайлик ишга туширилди.

 

Эндиликда, фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик ҳамда дафн маросими учун бериладиган нафақа пулларини олиш ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйиб, Давлат хизматлари марказига боришнинг ҳожати йўқ.

 

Ушбу хизматлари электрон тарзда қуйидаги ҳаволалар орқали олишингиз мумкин:

«Суюнчи» пули учун;

Дафн маросимларини ўтказиш учун.

 

Онлайн тарзда ариза берсангиз, атиги 5 дақиқада нафақа пули тайинланади ва бу ҳақида Сизга маълумотнома юборилади.

 

Ушбу маълумотнома орқали АТ «Халқ банки» филиалидан ўзингизга қулай бўлган вақтда нафақа пулини олиш мумкин.

 

Электрон хизматлар — бу осон ва хавфсиз. Саломат бўлинг!

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!