Ру Ўз Uz

Taylak city да яна бир муҳташам бино бунёд этилди

views 07 Ноябрь 2020
views 117

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Давлат хизматлари маркази янги биноси замонавий тарзда қурилган кўп қаватли аҳоли турар жойлари ҳамоҳанглиги билан алоҳида ажралиб туради.

 

Эндиликда туман аҳолиси марказ янги биносида 140 дан ортиқ хизматлардан фойдаланади.

 

Илгари кичик бинода жойлашган туман Давлат хизматлари марказининг хоналари бироз тор бўлиб, фуқароларга хизмат кўрсатишда марказ ходимларига ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди. Марказнинг янги, замонавий биноси фойдаланишга топширилиши ана шу муаммоларни бартараф этди.

 

– Замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган 2 қаватли марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хизмат залида қулай шароитларда хизмат кўрсатилади,– дейди марказ директори Зайниддин Нуриддинов. – Барча қулайликларга марказда электрон навбат тизими 6 та мониторда акс этиб туради. 16 та қабул ойнасида эса кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.

 

Болалар учун махсус ўйин майдончаси, ФҲДЁ бўлими, тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, инвесторлар хонаси, нотариус бўлими, китоб бурчаги ҳамда банк кассаси мужассам этилган марказ йиғилганларда ижобий таассурот қолдирди.

 

Айнан шу куни ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан Фирдавс Шарофиддинов ҳамда Зарина Абдужалоловаларнинг Амина исмли қизалоғига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди. Шунингдек, яна бир ёш оила вакилларининг никоҳи тантанали равишда расмийлаштирилди.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech