Ру Ўз Uz

Халқ билан халқона мулоқот

views 16 Октябрь 2020
views 54

Давлат тараққиёти ва аҳоли фаровонлиги учун аввало, халқ ичига кириш, дарду-ташвишларига шерик бўлиш ва шу орқали муаммоларга ечим топиш, юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган устувор вазифадир. Зеро, ўтказилаётган учрашув-мулоқотлар ва сайёр қабуллар фуқароларимизни ўйлантираётган турли масалаларни ижобий ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этяпти.

 

Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқот Наманган туманнинг «Катта Тошбулоқ» ҳамда «Чорбоғ» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси, Наманган туман ФҲДЁ бўлими, туман давлат хизматлари маркази, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Наманган туман бўлими ҳамда дахлдор ташкилотлар иштирок этди.

 

Сайёр қабулда, фуқаролар томонидан фарзандини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, аҳолини, шу жумладан ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, коммунал хизмат кўрсатиш тармоқларига уланиш ва ФҲДЁ соҳасига оид шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этишга эътибор қаратилди.

 

Қилинган мурожаатларнинг 13 таси жойида қаноатлантирилди, 10 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда 7 та мурожаат ўрганиш мақсадида назоратга олинди.

 

Қабул давомида, «Катта Тошбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган меҳнат фахрийси Жўрахон Аъзамов хонадонига бориб, отахоннинг ҳолидан хабар олинди. Унинг мурожаатига мувофиқ, керакли буюм ва совға-саломлар улашилди.

 

Дарҳақиқат, жойларда ўтказилаётган бу каби давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар халқ идораси ва фуқаролар ўртасида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда давлат ва жамият ўртасида узвий мулоқотни таъминлашга хизмат қилади.

 

ДХА Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech