Ру Ўз Uz

Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида Давлат хизматлари маркази янги биноси фойдаланишга топширилди

views 13 Октябрь 2020
views 116

Аҳолига қулай шароит яратиш учун Хоразм вилояти Янгибозор туманида янги ва замонавий Давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди.

 

2020 йилнинг 9 ойи давомида Янгибозор туман Давлат хизматлари маркази томонидан жами 19 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, 700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.

 

Марказнинг янги биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, энг замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган. Энди марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хизмат залида қулай шароитларда хизмат кўрсатилади.

 

Марказга киришингиз билан сизни ресепшнда хушмуомала ходимлар яхши кайфият билан кутиб олишади ва тегишли тартибда йўналтиришади. Электрон навбат тизими эса мониторда акс этиб туради, ходимлар томонидан кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.

 

Таъкидлаш жоизки, илгариги бинода хизмат кўрсатиш заллари бироз кичикроқ бўлиб, янгисида мавжуд қулайликларни яратиш имкони йўқ эди. Бу эса аҳоли учун бироз ноқулайлик туғдирарди.

 

Илгариги бинода аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кунига 100 тага яқин давлат хизматлари кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган бўлса, янги бино ишга тушиши муносабати билан кунига 250 тага яқин давлат хизматлари кўрсатилиш имконияти яратилди.

 

Замонавий архитектура дизайни асосида жиҳозланган марказнинг янги биносига кирган мурожаатчиларнинг фарзандлари учун ҳам қулай шароит яратилган бўлиб, болалар майдончаси, кутубхона ташкил этилган. Шунингдек, тадбиркорларнинг мурожаатларни қабул қилиш бўйича бош вазир қабулхонаси, нотариус ходимлари учун ҳам алоҳида хоналар ажратилган. Банк шаҳобчаси ҳам марказнинг ўзида ташкил этилганлиги фуқароларнинг зарур тўловларини шу ернинг ўзида амалга ошириш имконини беради.

 

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси матбуот хизмати

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech