Ру Ўз Uz

ХОВОСНИНГ ҲАВАСЛИ МАСКАНИ

views 30 Декабрь 2020
views 182

Янги йил байрами Ховос тумани аҳолиси учун жуда қувончли воқеликларга бой бўлди. Қадимий ва навқирон Ховосда туман давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлимининг янги биноси қад ростлади.

 

Аҳолиси 96 минг нафарни ташкил этувчи Ховос тумани Сирдарё вилоятининг қадимий ва бой тарихга эга гўшаларидан биридир. Тарихий ёзма манбалар ва кўҳна Ховос шаҳри ўрнида олиб борилган археологик тадқиқотлар эса Ховос қарийб 2500 йиллик узоқ тарихга эга эканлигидан далолат беради. Бугунги келиб эса замонавий ва кўркам қиёфа касб этган Ховос тумани вилоят маркази Гулистон шаҳридан 30 километр узоқликда жойлашган. Туман ҳудуди Тожикистон Республикаси, Тошкент ва Жиззах вилоятлари билан чегарадош. Туманда мавжуд 27 та маҳаллаларда ўндан зиёд миллат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб келишмоқда.

 

Ана шундай аҳил-иноқликда умргузаронлик қилаёган халқимизга давлат хизматларини сифатли, тезкор ва шаффоф тарзда кўрсатишга бел боғлаган марказ ходимлари томонидан амалга оширилаётган эзгу ишлар ўз навбатида муҳтарам юртбошимизнинг «Халқимиз биздан рози бўлса, ишимизда барака ва унум бўлади» деган ибратли сўзлари ўз исботини топаётганидан далолатдир.

 

Замонавий архитектура ечимларини ўзида мужассам этган бино энг замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган. Марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хизмат залида қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Марказга киришингиз ҳамоно сизни ресепшнда хушмуомала ходимлар яхши кайфият билан кутиб олишади ва тегишли тартибда йўналтиришади. Электрон навбат тизими 2 та мониторда акс этиб туради, 8 та қабул ойнасида кўрсатиладиган хизматларда шаффофлик асосий мезон саналади.

 

Айни пайтга келиб Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига 150 турдаги давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Ховос тумани Давлат хизматлари маркази томонидан бир кунда ўртача 50-100 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатиш қувватига эга. 2020 йилнинг ўтган даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 15 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилди.

 

Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев тадбир иштирокчиларига давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар бериб ўтди.

 

Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиев ва вилоят ҳокими Ғ. Мирзаевлар эндигина янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган ёш оилаларга никоҳ гувоҳномаларини тантанали равишда топшириб, уларга бахт-саодат тиладилар.

 

– Ўзига хос, замонавий кўринишга, барча шароитларга эга марказ зарур техник жиҳоз ва воситалар билан таъминланган. Халқимизнинг кўнглини олиш, уларни рози қилиш йўлида олиб борилаётган ишларимизга монанд замонавий ва қулай ҳамда Ховос ситига ярашган бинода мурожаат қилувчиларга кенг ва ёруғ, шинам бинода хизматлар кўрсатилади, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Б. Артиков. – Аҳолига яратилган барча шароит вақтни тежаш, турли оворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш имконини бермоқда. Энди бу ерда фуқаро вақтини навбат кутиб ўтказмайди. Айниқса, давлат хизматига эҳтиёж сезиб келаётган фуқаролар очиқ чеҳра билан «Келинг, нима хизмат?” дея, қарши олинаётгани аҳолига қулай давлат хизматини кўрсатиш, одамлар мушкулини осон қилишни мақсад қилган марказ ходимлари меҳнатидан кексаю ёш бирдек мамнун бўлмоқда.

 

Сирдарё вилоятида Давлат хизматлари марказлари томонидан 2020 йил ўтган даврида қарийб 217 мингта давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан Ховос туманида 15 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилган.

 

Бинода тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси, Халқ қабулхонаси, туман адлия бўлими, секторлар учун алоҳида хоналар ажратилган. Шунингдек, марказда банк кассаси ҳам ташкил этилган. Кутиш залида эса китоб жавони мавжуд бўлиб, фуқаролар бу ерда бадиий китобларни мутолаа қилиш имкониятига эга бўлишади. Бу ерга фарзандлари билан ташриф буюрган ота-оналар учун ёрқин рангларда жиҳозланган болалар майдончаси кичкинтойларнинг вақтларини мазмунли ўтказишга ёрдам беради.

 

Марказда электрон навбат тизими жорий этилган бўлиб, ташриф буюрувчиларнинг навбати мониторларда кўриниб туради. Мавжуд мониторлар орқали эса давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.

 

Дарҳақиқат, фойдаланишга топширилган янги бино ховосликлар учун Ховоснинг ҳавасли масканига айланиши шубҳасиз.

 

ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўбаси

Powered by GSpeech
ДХМга олдиндан навбатга ёзилиш
ДХМга электрон чипта олиш
ДХМлар харитада
Мурожаатингизни йўлланг!