Ру Ўз Uz

Яна бир ДХМ халқ ихтиёрида

views 10 Октябрь 2020
views 176

Инсонда таққослаш имконияти доимо мавжуд. Масалан Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги марказлар мисолида олсак. Кечагина тор ва аҳолига давлат хизмати кўрсатиш ноқулай бўлган хоналар ўрнини бугун бутунлай замонавий барча қулайликларга эга бинолар эгаллаяпти.

 

Бежирим йўлак плиталари билан безатилган атрофи ландшафт дизайнда ободонлаштирилган манзилда Навоий вилояти Қизилтепа тумани давлат хизматлари маркази иш бошлади. Бино тамоман янгидан қурилди. Маҳаллий инвестор марказ қурилишнинг ноанъанавий йўлини танлади. Турар жой биносининг биринчи қаватига давлат хизматлари марказини қурди.

 

Бино тақдимотида вилоят ва туман фаоллари, жамоатчилик ва ОАВ воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда Давлат хизматлари агентлиги, вилоят раҳбарлари тизимнинг одамлар ҳаётидаги ўрни хусусида фикр билдирдилар. Анъанага мувофиқ, тадбир иштирокчилар марказ имкониятлари билан танишдилар.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, марказ ичкарисидаги интерьер ечими хизмат олувчиларга яхши кайфият бағишлайди. Ходимлар бир вақтнинг ўзида 22 та хизмат кўрсатиш ойнасида мурожаат қабул қиладилар. Ресепшн, аҳолига давлат хизматини олиш учун электрон навбат йўлга қўйилган. Навбат рўйхатини намойиш этадиган 7 та монитор ишлаб турибди.

 

Ота-оналар давлат хизматини олгунча фарзандларини болалар майдончасида бехавотир қолдира оладилар. Шунингдек, бинода фуқаролар учун кутиш зали, кафетерий, вақтни бесамар ўтказмаслик мақсадида мутолаа учун китоб жавони ҳам ташкил этилган.

 

Марказнинг ўзида хизматларга тўловлар қилиш учун банк кассаси ишлаб турибди.

 

Марказ биносида халқ, бош вазир қабулхоналари, адлия, савдо саноат палатаси ва бир қатор ташкилотлар ҳам иш бошлади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Қизилтепада пандемия шароитида ҳам тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш 2 ҳиссага кўпайган. Туризм, уй меҳмонхоналари, тиббиёт, оилавий корхоналарда тадбиркорликни йўлга қўйганлар бунга мисол. Хуллас, қизилтепаликлар энди давлат хизмати олиш учун Давлат хизматлари марказининг янги биносига боришади.

telegram link Мурожаатингизни йўлланг!
Powered by GSpeech